Янгиликлар

not found

IV халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади

Куни кеча пойтахтимизда IV халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор давлат тузилмалари кўмагида ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда. Форум доирасида соҳа билан боғлиқ қатор долзарб масалалар таҳлил қилиниши режалаштирилган. Улар қуйидагилардан иборат: • соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш; • суғурта тиббиёти, соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг барқарор моделларини жорий этиш салоҳияти; • дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солишни янада кучайтириш; • нарх белгилаш, рақамли маркировкалаш ва бозор таҳлилига замонавий ёндашувлар; • Самарали маркетинг стратегияси ҳамда фармацевтика маҳсулотларини тарғиб қилиш ва бошқалар. Шунингдек, анжуманда ялпи мажлислар, панель сессиялари, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

  • 4 Июнь, 09:01
  • Батафсил
not found

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди. 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.  Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш Бунда: ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб; ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб; кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм этиб; кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб; фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланади. 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Базавий миқдорларни белгилаш Қуйидагилар: 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб; 2025 йил 1 августдан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўрсатилган.

  • 3 Июнь, 16:00
  • Батафсил
not found

Чарчоқ кучайиши қайси касалликларнинг аломати бўлиши мумкин

Кучли чарчоқ қалқонсимон без касалликларида пайдо бўлиши мумкин ва кундалик ҳаётга халақит берадиган даражада кучли бўлиши мумкин. "Чарчоқ қалқонсимон без касалликларининг кенг тарқалган аломатидир," — деди эндокринолог шифокор Камила Табеэва. Шу билан бирга, беморларнинг ўзлари кўпинча уни бошқа омиллар — мавсумийлик, нотўғри овқатланиш, иш жадвали, стресс ва бошқалар билан боғлайдилар ва чарчоқ ўз-ўзидан ўтиб кетишига умид қилиб, охиригача шифокорга мурожаат қилмайдилар. Улар барибир мутахассис қабулига келишганда, чарчашнинг сабаби гипотериоз эканлиги маълум бўлади. Қалқонсимон без гормонларининг меъёрдан ошиши — тиреотоксикоз ҳам ҳолсизликка олиб келиши мумкин, аммо бу ҳолда у қўл бармоқларининг титраши, юрак уришининг тезлашиши ва вазн йўқотиш билан бирга кечади. Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларнинг яна бир эҳтимолий белгиси — узоқ уйқудан кейин ҳам чарчоқ ҳисси. "Уларда жисмоний машқлар учун энергия етишмайди, эрталаб ўриндан туриб, кунни бошлаш қийин бўлиши мумкин," — дея тушунтирди мутахассис. — Бундан ташқари, тез-тез йиғлоқилик ҳам пайдо бўлиши мумкин." Ўз-ўзини диагностика қилиш ва айниқса ўзини даволаш билан шуғулланиш керак эмас. Санаб ўтилган аломатлар пайдо бўлганда, мутахассисга мурожаат қилинг.

  • 3 Июнь, 14:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech