Янгиликлар

not found

Фармацевтлар малака оширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 май кунидаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4310-сон Қарор талабларига асосан, олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий, тиббий таълимида тўпланадиган кредитларнинг ҳажми белгилаб қўйилган. Жумладан, ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика кадрлари 5 йил давомида 180 соат кредит ҳажмда кредит балллари йиғишлари талаб этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги 319-сон қарори 14-бандида: Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги қарорлар талабларини бажариш, шунингдек “Дори-дармон” Акциядорлик компанияси тизимида фаолият юритаётган фармацевт ходимларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида, компаниянинг 18 нафар ва Сирдарё минтиқавий бўлимининг 13 нафар фармацевт ходимлари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида 144 кредит соат малака ошириш курсларини муваффаққиятли тамомлаб, тест синовлари ҳамда малака тоифаларига мос равишда табақалаштирилган саволлар асосида суҳбатдан ўтдилар ва тегишли сертификатларни қўлга киритдилар. Шу билан бирга, касбий малака ошириш давомида фармацевтика соҳасига татбиқ этилаётган янги қоида ва меъёрлар, соҳадаги янгиликлар шунингдек, ҳуқуқий ҳужжалар бўйича билим ва маҳоратини оширдилар.

  • 2 Май, 08:56
  • Батафсил
not found

Компания ва компания таркибидаги жамиятларнинг БАРЧА ходимлари диққатига!

Ҳурматли жамоа! Бугун мен ҳар бирингизга ишимизни сезиларли даражада ўзгартириш ва компанияни янги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлган муҳим мурожаатни қиляпман. Ҳар бирингиз ўз ишингизни ва иш жойингиздаги муҳитни яхши биласиз. Шунинг учун мен сизларни ҳудудингизда ва иш жараёнларимизда самарадорликни ошириш, даромадни кўтариш ёки харажатларни камайтиришга ёрдам берадиган оптималлаштириш нуқталарини фаол излашга таклиф қиламан. Сизнинг ғояларингиз ва таклифларингиз компаниямиз учун катта аҳамиятга эга! Ишончим комилки, сизнинг ижодингиз ва тажрибангиз бизнинг умумий муваффақиятимиз калити бўлиши мумкин. Ғояларингиз кучли ёки ғайриоддий бўлиб кўринса ҳам, баҳам кўришдан уялманг. Таклифларингизни электрон почтага юборишингизни сўрайман: budget.doridarmon@gmail.com. Барча ғоялар диққат билан кўриб чиқилади ва уларнинг энг яхшилари амалиётимизга татбиқ этилади. Қўшимча рағбат сифатида шуни таъкидлашни истардимки, амалга оширилган ташаббуслар муаллифлари олинган самаранинг 10 % миқдорида бонус оладилар. Бу шунчаки мукофот эмас - бу сизнинг умумий ишга қўшган ҳиссангизни эътироф этиш усулидир. Келинг, биргаликда компаниямизни янада самарали ва муваффақиятли қилайлик. Мен сизнинг истеъдодингизга ишонаман ва ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрман. Таклифларингизни кутаман! Ҳурмат билан,"Дори-Дармон"АК Бошқарув раисиМ.М.Дусмуратов

  • 1 Май, 11:57
  • Батафсил
not found

Нурофен

Халқаро патентланмаган номи (ХПН): ибупрофен Фармакологик хусусиятлари:Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Сўрилиши – юқори даражада. Ошқозон-ичак трактида деярли бутунлай сўрилади. Қўлланилиши:Нурофен бош оғриқ, мигренлар, тиш оғриғи, невралгия, орқа, елкаларда оғриқларда, мушаклар ва ревматик оғриқлар, грипп ва шамоллаш билан касалланганлик вақтида юзага келадиган исситмалик қалтирашларда қабул қилинади. Қўллаш усули ва дозалари:Ичга қабул қилиш учун. Фақат қисқа муддат қўллаш учун. Меъда фаолияти сустроқ касалларга препаратни овқат билан қабул қилиш тавсия этилади. Препарат катталар ва тана вазни 20 кг дан кам бўлмаган болаларга (тахминан 6 ёшли болаларга) буюрилади. Таблеткаларни қабул қилиш оралиғи камида 6 соатни ташқил этиши керак. Препаратни 5 суткадан ортиқ қўллаш зарурати бўлганида (агар симптомлар йўқолмаса), маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Ножўя таъсирлари мавжуд (қабул қилишдан аввал йўриқномани ўқиб чиқинг). Махсус кўрсатмалар: Ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди. Тана вазни 20 кг дан кам ва 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас. Сақлаш шароити:Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар қўли етмайдиган жойда сақлаш керак. Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз. "Дори-Дармон" АК дорихоналарида "Нурофен" 200 мг N10 таблетканинг нархи: 27,500 сўм. Ишлаб чиқарувчи: Reckitt Benckiser Healthcare International LTD Сертификат №:010060120901494 Маълумот хизмати: (78) 1203800 ёки 1002

  • 1 Май, 08:25
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech