Янгиликлар

not found

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда матбуот котиблари етакчи рол ўйнайди. Малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда. "Dori-Darmon" АК матбуот котиби К. Пардаева ҳам мазкур ўқув курсида малака оширмоқда. Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарларининг уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштириш назарда тутилган: ♦ Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари; ♦ Ахборот билан ишлаш; ♦ Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш. Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказиладиган машғулотларда тингловчи-матбуот котиблари маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишади. Ўқувлар жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.

  • 27 Май, 11:40
  • Батафсил
not found

Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текшируви ўтказилади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда: ♦ текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди; ♦ мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади; ♦ 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади; ♦ жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди. 2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади: • фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги; • дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

  • 27 Май, 08:21
  • Батафсил
not found

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-190-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди. Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади. Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади. Шунингдек, рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (Оператор) томонидан бепул тақдим этилади Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади. Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан: ♦ импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади; ♦ рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

  • 26 Май, 17:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech