Янгиликлар

not found

Фахрий донорларга БҲМнинг 15 баробари миқдорида пул мукофоти берилади

Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида беғараз донорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун билан бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат: • “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ошириляпти. Илгари ушбу мукофот БҲМнинг 5 баравари миқдорида эди, эндиликда 15 баравар этиб белгиланаётир. • Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган донорлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиши мумкин. • Шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланади. • Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Яъни улар томонидан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади. Ушбу қонун пировардида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

  • 25 Февраль, 14:50
  • Батафсил
not found

Россияда 1-мартдан бошлаб муддати ўтган дори-дармонларни сотиш тақиқланади

Россияда 1-мартдан бошлаб муддати ўтган дори-дармонлар ва муомаласи чекланган дори воситаларини сотишни тақиқловчи қонун кучга киради. Тақиқ "Честный знак" маркировкаси тизимида нотўғри маълумотга эга бўлган дориларга ёки тиббий мақсадларда қўлланиладиган дори воситалари ҳаракатини мониторинг қилиш тизимида маълумотлар мавжуд бўлмаган дори-дармонларга ҳам тегишли бўлади. Таъкидланишича, ушбу янгиликлар россияликларнинг соғлиғини, айниқса, фуқароларнинг энг заиф тоифаси - пенсионерларни муддати ўтган дори-дармонларни билмасдан қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлардан ҳимоя қилади. "Қанчалик ғалати туюлмасин, муддати ўтган дори воситалари чекловларсиз сотилади, бу эса фуқаролар саломатлиги учун бевосита хавф туғдиради. Энди кассада дори воситасининг QR-кодини сканерлаганда "Честный знак" тизимидан маҳсулотнинг яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотлар келиб тушади. Aгар муддати ўтган бўлса, харид амалга ошмайди". - дейди Россия Давлат думасининг соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбари Сергей Леонов. Қонунда идентификация воситаларини қўллаш ёки уларни фуқаролик муомаласига киритиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотиш тақиқланади. Шунингдек, ҳокимият органлари қарори билан қўлланилиши тақиқланган ёки фуқаролик муомаласи тўхтатилган дори воситаларини сотиш тақиқланади.

  • 25 Февраль, 11:50
  • Батафсил
not found

Тадқиқот: Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди

Монаш университети раҳбарлигида ўтказилган янги тадқиқот инсон ва сигир сутини қўшиб ичиш айрим дориларнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширишини аниқлади. Аввалги тажрибалар сут ёрдамида турли дорилар организмга яхшироқ сингишини кўрсатган эди — безгакка қарши дорилар ва паразитар инфекцияларни даволашда қўлланадиган празиквантел шулар жумласидандир. Сўнгги тадқиқот натижасида деярли ҳар бир хонадонда топиладиган ушбу маҳсулот дори-дармонларнинг организмга сўрилишини оширишига шубҳа қолмади. Бу айниқса болаларни даволашда муҳим. “Биосингувчанлик” атамаси дорининг қон оқимига қанча миқдорда киришини ифодалайди. Бу бир неча омилларга, жумладан, ошқозон ва ичак pH даражасига боғлиқ. Бундан ташқари, ошқозон-ичак трактидаги ферментлар ва метаболизм ҳам сўрилишга таъсир кўрсатади. Танамиз асосан сувдан иборат — агар дори сувда ёмон эриса, унинг фақат бир қисми қонга ўтади. Липофил дорилар яхши эриши ва сингиши учун ёғ керак (шунинг учун шифокорлар баъзи таблеткаларни овқат билан ичишни тавсия қилади). Сутда ёғ миқдори юқори бўлгани сабабли сувда ёмон эрийдиган моддалар инсон ёки сигир сути билан аралаштирилганда самарали таъсир қилади. Ҳайвонларда ўтказилган тажриба давомида олимлар сут билан аралаштириб ичилган дорилар 175 фоизгача самаралироқ сўрилишини аниқлади. Аммо паст ва ўрта даромадли мамлакатларда тиббий препаратларда сутдан фойдаланиш билан боғлиқ муайян муаммолар мавжуд. Совитиш имконияти чеклангани туфайли, масалан, Африкадаги оддий одамлар ҳаётига бундай амалиётларни жорий этиш қийин бўлиши мумкин. Шу сабабли, олимлар хавфсиз ва самарали сут формулаларини ишлаб чиқишга уринмоқда. Бу формулалар иссиқ иқлим шароитида ҳам беморларнинг кенг доираси учун қулай бўлиши керак. Ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар болалар учун янада самаралироқ ва хавфсизроқ дори воситаларини ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин. Бу айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги чекланган ресурслар шароитида жуда долзарб масала. Сут ўз таркибидаги ёғлар, оқсиллар ва углеводлар туфайли баъзи дори воситаларининг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ёғлар билан айрим витаминлар ва дори моддалари яхшироқ сўрилади. Оқсиллар эса дори воситаларининг фаол таркибий қисмлари билан боғланиб, уларнинг ажралиб чиқишини секинлаштиради ва таъсир муддатини узайтиради.

  • 25 Февраль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech