Янгиликлар

not found

"Андижон Дори-Дармон" да қарашли яна 13 та дорихона GPP сертификатини олди

Аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш учун улар халқаро даражада эътироф этилган стандартлар асосида ишлаб чиқарилиши, сақланиши, лаборатория экспертизасидан ва клиник текширувлардан ўтиши керак. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида фармацевтика маҳсулотларининг ушбу талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида GxP концепцияси жорий этилган. GxP ўзи нима? GxP – бу фармацевтика саноатининг турли йўналишларидаги “зарур амалиётлар”, шу жумладан Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP), Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP), Зарур лаборатория амалиёти (GLP), Зарур клиника амалиёти (GCP), Зарур фармназорат амалиёти (GVP), Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)ни ўз ичига олган яхлит стандартлар тизими. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кўра, фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар 2025 йил 1 январга қадар ҳамда бошқа дорихоналар 2026 йил 1 январга қадар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши бўлгиланган. Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда "Андижон Дори-Дармон" да қарашли яна 13 та дорихона GPP сертификатини олди: 1. Андижон вилояти, Асака тумани, Эргашобод МФЙда жойлашган 39-сонли ижтимоий дорихона. 2. Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Барҳаёт МФЙда жойлашган 128-сонли ижтимоий дорихона. 3. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Деҳқонобод МФЙда жойлашган 204-сонли ижтимоий дорихона. 4. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Деҳқончилик МФЙда жойлашган 55-сонли ижтимоий дорихона. 5. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Тадбиркор МФЙда жойлашган 238-сонли ижтимоий дорихона. 6. Андижон вилояти, Наврўзобод МФЙда жойлашган 154-сонли ижтимоий дорихона. 7. Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Роввот МФЙда жойлашган 256-сонли ижтимоий дорихона. 8. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Янги авлод МФЙда жойлашган 157-сонли ижтимоий дорихона. 9. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон МФЙда жойлашган 156-сонли ижтимоий дорихона. 10. Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Теракзор МФЙда жойлашган 61-сонли ижтимоий дорихона. 11. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Тинчлик МФЙда жойлашган 245-сонли ижтимоий дорихона. 12. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Юқори Чувома МФЙда жойлашган 262-сонли ижтимоий дорихона. 13. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Сувюлдуз МФЙда жойлашган 77-сонли ижтимоий дорихона.

  • 11 Март, 14:53
  • Батафсил
not found

ҚУТЛОВ

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг 2- бўлим бошлиғи Примуҳамедова Баҳор Муртазақуловнани 60 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутлаймиз. Баҳор Примуҳамедова 1965 йил 8-март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таваллуд топган. 1987-йилда Тошкент Фармацевтика институтини провизор мутахассислиги бўйича тугатган ва шу йили Жиззах вилояти дорихоналар бошқармасининг омборхонасида провизор-технолог сифатида иш фаолиятини бошлаган. 38 йиллик фаолияти давомида Жиззах вилояти "Фармация" ИЧБнинг савдо бўлимида, "Жиззах Дори-Дармон"да ходимлар бўлими катта нозири бўлиб ишлаган. 2002 йилдан буён "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг фармацевтика ишини ташкил қилиш ва назорат бўлимида провизор-назоратчи, етакчи провизор-назоратчи, бўлим мудирининг муовини ва бўлим бошлиғи, 2017 йилдан буён эса 2-бўлим бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Баҳор Примуҳамедова йиллар давомида жуда кўплаб шогирдларга устозлик қилди, фармацевтика ишини, мижозлар билан ишлашни, жамоа билан мулоқотни ўргатди, устоз-шогирд анъаналарини қадрлаб, давом эттириб келмоқда. Самарали меҳнати сабаб 2011 йилда "Мустақилликнинг 20 йиллиги", 2021 йилда "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Компания раҳбарияти томонидан таваллуд кун соҳибаси узоқ йиллар давомида фидойилик билан вазифасини сидқидилдан бажариб келаётганлиги учун "Фахрий ёрлиқ" топширилди. Примуҳамедова Баҳор Муртазақуловна қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин, сизга соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, бахт-саодат, шарафли ишингизда янгидан-янги муваффақиятларни тилаб қоламиз. "Дори-Дармон" АК жамоаси

  • 11 Март, 11:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech