Янгиликлар

not found

ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун маймунчечакка қарши япон вакцинани рўйхатга олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти KM Biologics компаниясининг маймунчечакка (mpox) қарши вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга киритди. Бу глобал соғлиқни сақлаш регуляторидан ушбу касалликка қарши рухсат олинган иккинчи профилактик препарат саналади. ЖССТ август ойида вируснинг Clade Ib деб номланган янги варианти Конго Демократик Республикасидан қўшни мамлакатларга тарқалгандан кейин, икки йил ичида иккинчи марта маймунчечак эпидемиясини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Вакцина Японияда олдинги mpox эпидемиялари пайтида ишлатилган ва хавфсиз ҳамда самарали эканлиги кўрсатилган, шу жумладан ОИВ билан касалланган одамларда ҳам. ЖССТ маълум қилишича, Япония ҳукумати Конгога 3,05 миллион вакцина дозасини махсус игналар билан бирга беради. Охирги маълумотларга кўра, бу йил Aфрикада 50 500 дан ортиқ тасдиқланган ва mpox га шубҳа қилинган ҳолатлар ва 1,100 дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

  • 21 Ноябрь, 08:50
  • Батафсил
not found

“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ барча ходимлари иштирокида айни “Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим”  мавзуда профилактик йиғилиш ташкил этилди. ”Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш ва мамлакат Президенти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар  Ватанга садоқати ҳамда ҳалол меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда  “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга қарамай, айрим нопок ходимлари томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши,  бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.     Йиғилишда  МЧХ ходимлари ҳам йўл қўйилган жиддий камчиликлар бўйича ўз фикрларини ва таклифларини билдиришди. Йиғилиш якунида “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ директори Б.Н.Хурсанов сўзга чиқиб, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси буйруқлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатларни иш фаолиятида қўллаш,  савдо айланмасини ошириш ва жамиятнинг даромадини ошириш чораларини кўриш ҳақида тўхталиб ўтилди.  

  • 20 Ноябрь, 17:30
  • Батафсил
not found

Ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг сифатини ошириш зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир. Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.   Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади. Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

  • 20 Ноябрь, 14:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech