Янгиликлар

not found

БAAнинг Insilico Medicine компанияси сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги биринчи дорининг клиник синовларини ўтказмоқда

Абу-Дабидаги Масдар-Сити шаҳрида жойлашган Insilico Medicine компанияси янги дорилар яратиш учун сунъий интеллект платформасини ишлаб чиқди ва бутунлай сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи дорини яратди. Препарат клиник синовдан ўтказилмоқда, деб хабар беради wам.ае. Сунъий интеллект кўплаб фармацевтика препаратларини ишлаб чиқишда аллақачон рол ўйнаётган бўлса-да, инсонлар ўлимига олиб келадиган ўпка касаллиги - идиопатик ўпка фиброзини даволашда ёрдам берадиган Insilico нинг янги препарати биринчи бор тўлиқ сунъий интеллект томонидан яратилган. Insilico Medicine бош директори доктор Aлекс Жаворонков шундай деди: "Сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилган ушбу дори биз учун ва бутун саноат учун муҳим босқичдир. Биз сунъий интеллектдан ҳаётни сақлаб қоладиган дори-дармонларни яратиш ва янги касалликларни ҳали ўрганилмаган ёндашувлар ёрдамида даволаш учун фойдаланишимиз мумкин ва буни тезроқ ҳамда самаралироқ қилишимиз мумкин. Шунингдек, биз сунъий интеллектнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби бошқа соҳаларда ҳам ўрганмоқдамиз. Бизнинг мақсадимиз ҳаётни узайтириш ва инсониятни қутқариш учун генератив сунъий интеллект ва робототехникадан фойдаланишдир." Идиопатик ўпка фибрози ёки ИЎФ - ўпканинг прогрессив чандиқлари билан тавсифланадиган ноёб ва ўлимга сабаб бўладиган касаллик. Бу касаллик амалда даволанмайди. Яқин Шарқда 60 миллионга яқин одам нафас олиш тизими касалликлари, жумладан, ўпка фибрози билан касалланиш хавфи остида эканлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирги вақтда AҚШ ва Хитойда ўпканинг фаолиятини яхшилашда препаратнинг хавфсизлиги, бардошлилиги ва самарадорлигини баҳолаш учун 2а босқич клиник синовлари олиб борилмоқда. Insilico компанияси сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилган 30 дан ортиқ дори воситаларига эга. Улардан еттитаси клиник синовларда, бир нечтаси эса Sanofi, Menarini ва Exelixis каби етакчи фармацевтика компаниялари томонидан лицензияланган. БААда жойлашган Insilico жамоаси Insilico Pharma. AI платформасини такомиллаштириш, жумладан, йирик тил моделлари ва квант ҳисоблашларини интеграциялаш устида ишламоқда.

  • 16 Май, 11:49
  • Батафсил
not found

Aнтибиотикларни қандай қилиб тўғри қабул қилиш мумкин

Aнтибиотиклар 20-асрнинг асосий кашфиётларидан бири дейилади, чунки улар ёрдамида миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Антибиотикларни самарали таъсир қилиши учун уларни тўғри - ўз вақтида, озиқ-овқат истеъмолига қараб ва тўғри ичимликни танлаш орқали қабул қилиш керак. Гастроэнтеролог Наталья Слюняева aif.ru га берган интервьюсида антибиотикларни қабул қилишда нималарни ёдда тутиш кераклиги ҳақида гапирди. Фойдаланиш шартлари Фақат шифокоргина кўплаб омилларга эътибор қаратиб, дорини аниқ белгилаши мумкин : - препаратни қабул қилиш шакли - масалан, таблеткалар, инъекция, томчилар,- инфекция тури - баъзи бактериялар интенсив терапияни талаб қилади, - организнинг буюрилган дорига сезгирлиги,- касалликнинг оғирлиги,- беморнинг ёши ва вазни. Дорининг ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш керак, дейди шифокор. "Кўпгина антибиотиклар ошқозоннинг кислотали муҳитини йўқ қилиши мумкин, қон-мия тўсиғига кириб боради (бу ярим ўтказувчан мембрана бўлиб, қон оқимини марказий асаб тизимидан ажратиб туради), жигар ва буйракларнинг функционал фаолиятига салбий таъсир қилади". - Шифокор томонидан тайинланган препаратнинг дозасини ўзгартириш қатъиян ман этилади - концентрацияни камайтириш инфекцияни бартараф этмайди, дозадан ошиб кетиш эса тананинг интоксикациясига олиб келади. - Белгиланган препаратни қабул қилиш вақти муҳим аҳамиятга эга. Aнтибиотикларни бир вақтнинг ўзида ва мунтазам равишда қабул қилиш керак, чунки организм қондаги препаратнинг концентрациясини сақлаб туриши керак. - Бундан ташқари, буюрилган дори-дармонларни қабул қилиш бўйича кўрсатмаларга амал қилиш шарт, чунки турли хил антибиотиклар озиқ-овқат истеъмолига қараб фарқланади. - Aнтибиотикларни тоза, газсиз сув билан қабул қилиш тавсия этилади, чунки чой, қаҳва, сут маҳсулотлари, шарбатлар ва алкогол каби бошқа ичимликлар ичиш даволаш самарадорлигини пасайтириши мумкин, - дея огоҳлантиради гастроэнтеролог. Нотўғри танланган ичимлик исталмаган реакцияларни келтириб чиқаради: - қон босимининг ошиши,- кўнгил айниши,- қусиш,- юракнинг тез уриши. "Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам антибиотиклар билан даволанишни тўхтатманг, ҳиссиётлар алдамчи бўлиши мумкин: касаллик тез орада қайтади ва бактериялар қабул қилинаётган дорига чидамли бўлади",- дейди шифокор. Ҳар бир организм индивидуал бўлганлиги сабабли, антибиотикларни қабул қилиш пайтида одамда анафилактик шок пайдо бўлиш хавфи мавжуд. Унинг намоён бўлиши: юрак уриш тезлиги, тошма, ваҳима, бош айланиши, томоқ ёки юзнинг шишиши, бўғилиш, қон босимининг кескин пасайиши, судорги ва ҳушидан кетиш. Бундай ҳолатда дарҳол дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатиш ва тез ёрдам чақириш керак. "Aнтибиотиклар бактериал инфекциялар учун самарали даво бўлиши мумкин, аммо нотўғри ва назоратсиз қабул қилинса, соғлиқ учун жуда кўп зарар етказиши мумкин.", - дея хулоса қилди мутахассис. 

  • 16 Май, 08:53
  • Батафсил
not found

Фармацевтика бозори ривожланмоқда ва тартибга солинмоқда

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар айланмасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, 2016 йилда эса унинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, бу эса иқтисодиётни либераллаштириш шароитида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий асос яратди. 2022 йилда Ўзбекистонда 152 та маҳаллий корхона фаолият кўрсатишни бошлаган бўлса, шундан 42 таси хорижий улушга эга эди. Мазкур корхоналарда 35 та фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бўлган ва тиббиётнинг 28 та йўналишида қўлланиладиган 2373 номланишдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлиб, бу эса бозор улушининг 55 фоиздан зиёд қисмини ташкил этади. 8083 та дори препаратларидан 5710 тури 70 та мамлакатдан импорт қилинади. Халқаро тиббиёт амалиётида қўлланиладиган 350 та доривор ўсимликларнинг 71 тури Ўзбекистонда саноат плантацияларида маданийлаштирилмоқда. Республикада 8 та илмий-тадқиқот институти ва марказлари, шунингдек, қандли диабетни даволашда қўлланиладиган инсулин дори воситасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Марказий Осиёдаги ягона завод фаолият олиб бормоқда. 2018-2023 йиллар давомида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш 3 баравар, экспорт эса 6 баравар ошди, 525 млн. долларлик 177 та лойиҳа ишга туширилди ва жами 50 мингта янги иш ўринлари яратилди.  Шу билан бирга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 28 ноябрдаги селектор йиғилишида нутқ сўзлар экан, мамлакатимизда энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дори воситасини ишлаб чиқаришни такил этиш ҳисобига фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш даражаси 35 фоизга етказиш вазифасни қўйди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 18 фоиздан 40 фоизга ошириш, шунингдек оригинал препаратларни яратишни бошлаш кўзда тутилган эди. Tashkent Pharma Park кластери қурилишини жадаллаштириш, фармацевтика корхоналарининг эса GMP халқаро стандартига ўтишини тезлаштириш ва дори препаратларини маркалаш тизимини яратишга  қарор қилинди. 16 та фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича  тегишли чора-тадбирларни амалга  ошириш, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдаланиш даражасини кескин ошириш (ҳозирги кунда 750 та ўсимлик турининг 75 фоизидан фойдаланилмоқда) назарда тутилган. Бу вазифани ҳал этиш учун 1,5 млрд долларлик 173 та лойиҳа шакллантирилиб, уларнинг амалга оширилиши якунлари бўйича эса  2024 йилда 400 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 160 млн долларлик экспортни ташкил этиш кўзда тутилган.  Мутасаддиларга кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида бериш имкониятига эга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш топширилди. Келгусида  барча рецептлар дорихоналарга  электрон шаклда юборилиши кўзда тутилган. Мақолани тўлиқ варианти:"Иқтисодий шарҳ" журнали №4/2024 

  • 15 Май, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech