Янгиликлар

not found

ЖССТ диабет ва семиришга қарши сохта дорилар ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2-тоифа диабет ва баъзи мамлакатларда семиришни даволашда ишлатиладиган сохта семаглутид препаратлари ҳақида огоҳлантирди. Ҳисоботда айтилишича, 2023 йил октябрда Бразилияда, 2023 йил октябрда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигида ва 2023 йил декабрда Америка Қўшма Штатларида семаглутид асосидаги дори воситаларининг (савдо номи "Оземпик") учта қалбаки партияси аниқланган. 2022 йилдан бошлаб дунёнинг барча минтақаларида сохта семаглутид асосидаги маҳсулотларни аниқлаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сифатсиз ва сохталаштирилган тиббий маҳсулотларни назорат қилиш ва мониторинг қилиш глобал тизимига мурожаатлар сони кўпайган. Ушбу огоҳлантириш ЖССТ томонидан олинган бир қатор ҳисоботлар тасдиқланганидан кейин ушбу мавзу бўйича эълон қилинган биринчи расмий баёнотдир. «Биз дори воситалари муомаласининг барча субъектларини шубҳали дори воситаларидан фойдаланишни тўхтатишга ва тегишли органларга хабар беришга чақирамиз»- деди ЖССТ Бош директорининг муҳим дорилар ва соғлиқ учун маҳсулотлар бўйича ёрдамчиси доктор Юкико Накатан. Семаглутидга асосланган дориларнинг кўпчилиги ҳафталик тери остига юбориш учун буюрилади. Баъзи дорилар кунлик оғиз орқали юбориш учун таблетка шаклида ҳам мавжуд. Бу дорилар қонда қанд даражасини пасайтиришдан ташқари, иштаҳани бостириши кўрсатилган, шунинг учун баъзи мамлакатларда вазн йўқотиш учун тобора кўпроқ оммалашмоқда. ЖССТ ушбу дориларга бўлган талабнинг ошишини ва уларнинг қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги хабарларнинг кўпайиши мумкинлигини қайд этди. Ушбу сохта дори-дармонларни қабул қилиш соғлиқ учун зарарли таъсир кўрсатиши мумкин; агар улар зарур фаол моддаларни ўз ичига олмаса, сохта дорилар қон глюкоза даражасини ёки тана вазнини пасайтиришда самарасиз бўлади, бошқа ҳолларда, инъекция мосламаси маълум бўлмаган фаол моддаларни ўз ичига олиши мумкин,масалан, инсулинни бу эса соғлиқ учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга ёки асоратларга олиб келиши мумкин. Семаглутидга асосланган препаратлар уларнинг юқори нархи туфайли ҳозирда диабетни даволаш учун ЖССТ томонидан тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилмаган. ЖССТ томонидан соғлиғини қалбаки дори воситаларидан ва уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун беморларга дори-дармонларни фақат лицензияга эга дорихоналардан, шифокорнинг рецепти билан сотиб олиш ва номаълум ёки текширилмаган етказиб берувчилардан, масалан, интернет орқали сотиб олмаслик тавсия этилади. Шунингдек, дори воситаларининг қадоқланиши ва яроқлилик муддатини мунтазам текшириб туриш, дориларни шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш кераклиги айтиб ўтилган.

  • 24 Июнь, 09:52
  • Батафсил
not found

ФДA катталар учун пневмококк вакцинасини тасдиқлади

MSD компанияси AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) катталар учун янги авлод пневмококк вакцинасини тасдиқлаганини эълон қилди. Ҳозирги вақтда касалликни келтириб чиқариши мумкин бўлган 100 га яқин пневмококк штаммлари маълум. Патоген тананинг турли аъзолари ва тизимларига зарар етказиши мумкин, кўпинча пневмококк пневмония ривожланиши билан ўпкада жойлашади. Катталар иштирокида ўтказилган турли тадқиқотларда MSD нинг Kapvaksiv вакцинаси барча серотипларга қарши иммун жавоб берди. Ишлаб чиқарувчидан олинган маълумотларга кўра, вакцинанинг бир дозасини улгуржи нархи 287 долларни ташкил қилади, аммо агар ваксина AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказидан (CDC) тегишли тавсияни олса, кўпчилик уни бепул олиши мумкин бўлади. Компания CДC тавсияларига мувофиқ вакцина ёз охиригача бозорга чиқишига умид қилмоқда. MSD ҳозирда пневмококк касаллигига қарши иккита вакцина - олти ҳафтадан бошлаб чақалоқлар учун Vaxneuvance ҳамда 2 ёшдан бошлаб болалар ва 50 ёшдан катталар учун мўлжалланган Pneumovax 23 ишлаб чиқаради.

  • 21 Июнь, 14:55
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда дорига энг кўп ва кам пул сарфланадиган ҳудудлар маълум қилинди

Солиқ қўмитаси томонидан аҳолининг фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд. Харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган маҳсулот ёки хизматларнинг идентификацион коди (МХИК) асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади. Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган. Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган. Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 млрд сўм), Навоий (191,6 млрд сўм) ва Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган. Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига:Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм сарфлаган. Январ-май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм. Бундай маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади. Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган: 1. юрак-қон томир касалликлари;2. инфекцион касалликлар;3. оғриқ қолдирувчи восита;4. асаб тизими касалликлари;5. ошқозон-ичак касалликлари;6. нафас олиш йўллари касалликлари;7. таянч-ҳаракат тизими;8. томоқ-бурун касалликлари;9. жигар касалликлари. Дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим. Дори воситалари маркировкасининг ҳақиқийлигини Солиқ мобил иловаси орқали текшириш мумкин.

  • 21 Июнь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech