Янгиликлар

not found

Евросиё фармацевтика саммити - 2024

Бугун Тошкентда “Global Pharma Leadersʼ Club“ томонидан ташкил этилган V-Евросиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади. Унда Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинади. Саммитда ушбу чет эл давлатларидан етакчи мутахассислар, ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоғидан маърузачилар иштирок этмоқда. Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияни ўз ичига олган. Унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан учрашувлар ўтказилади. Саммит доирасида Тошкент шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилиши режалаштирилган. Саммит 19 -сентябрга қадар давом этади.

  • 17 Сентябрь, 14:36
  • Батафсил
not found

Урганч шаҳрида 2,9 млрд. сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64.452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди. Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2.908.608.000 сўмни ташкил қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 - моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 17 Сентябрь, 11:49
  • Батафсил
not found

Коронавирус ва карантин ўсмир қизларнинг миясини 4 ёшга қаритди — тадқиқот

Вашингтон университети олимлари PNAS журналида эълон қилган мақолада ёзилишича, коронавирус пандемияси ва карантин оқибатида ўсмир қизларнинг мияси 4 ёшга қариган. Ўсмирларнинг мия тузилмасига салбий таъсир кўрсатган нарса — карантин шароитидаги қаттиқ тартиб ва у билан боғлиқ ижтимоий ҳимояланиш, яъни таъбир жоиз бўлса «уй қамоғи». Тадқиқотда 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафар ўсмир қатнашди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, пандемия таъсирида инсон мияси ярим шарлари пўстлоғида юпқалашиш қайд этилган, бу ҳолат айниқса қизларда яққол намоён бўлган. Нега айнан қизларда? Чунки улар ўз қувонч ва ташвишларини ўртоқлашиш учун тез-тез дугоналари билан кўришиб туришлари керак. Карантин эса бунга чек қўйган. Олимларнинг фикрича, пандемия чекловлари сабабли шартли равишда ўғил болаларнинг мияси 1,4 ёшга, қизларнинг мияси 4,2 ёшга улғайган.

  • 17 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech