Янгиликлар

not found

"Rinotin kids" маҳсулотининг рухсатномаси бекор қилинди

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита хабарларда номи қайд этилган "Rinotin kids" маҳсулоти юзасидан ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади: “Rinotin kids” сиропи - дори воситаси эмас, балки биологик фаол қўшимча бўлиб, Италия давлатида ишлаб чиқарилади. Ушбу маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун “Gricar Chemical S.R.L.” компаниясининг ишончномасига биноан “CYNERGY PHARMCO” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 131-сонли қарорига мувофиқ рухсатнома берилган. Мазкур маҳсулотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 318-сонли қарорига биноан белгиланган тартибда хавфсизлигини тасдиқловчи Санитария-эпидемиологик хулоса олинган. Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди. Шу билан биргаликда “CYNERGY PHARMCO” масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги “Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Rinotin kids” сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинди. Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Ҳурматли фуқаролар биологик қўшимчаларни харид қилишдан аввал уларнинг хавфсизлиги текширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Санэпидқўмитанинг sanepid.uz сайтига жойлаштирилган электрон каталог орқали текшириб олишингизни тавсия қиламиз, дейилади хабарда.

  • 18 Апрель, 09:12
  • Батафсил
not found

TIHE 2024 — тиббиёт ва фармацевтика ривожи учун инновацион майдон

“Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” кўргмазмаси давом этмоқда. Кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этаяпти. Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини, хусусан стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналарини намойиш эмоқда. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Бошқарув раисининг ўринбосари А.Камилов, "Ривожлантириш ва инвестиция" директори Б. Машарипов шунингдек, масъул ходимлар ҳам мазкур кўргазмага ташриф буюрди. Фармацевтика саноати ишлаб чиқарувчи компанияларининг стендлари, тақдим этаётган инновацион ишланмалари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан танишиб, қизғин мулоқот олиб боришди.

  • 17 Апрель, 18:00
  • Батафсил
not found

Йод танқислиги кимлар учун хавфли?

Ҳомиладор аёлларнинг танасида йод етишмаслиги уларнинг соғлиғига ва ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир қилади. Мутахассисларнинг фикрича, йод танқислиги боланинг ақлий ривожланиши ва бачадонда ҳомиланинг шаклланишида бузилишларга олиб келиши мумкин. Катталарда бу қалқонсимон безнинг дисфункциясига, барча органлар ва тизимларнинг тартибга солиниши бузилишига олиб келиши мумкин. Маълумотларига кўра, инсон организмида йод танқислиги катталарда 65%, болаларда 95% қалқонсимон без касалликларига сабаб бўлади. Натижада ҳар йили 3 миллиондан ортиқ катталар ва 400 мингга яқин болалар ихтисослаштирилган эндокринологик ёрдамга муҳтож бўлади. Асабийлашиш, чекиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва баъзи дорилар ҳам қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ривожланаётган касаллик юзнинг шишиши, терининг ранги оқариши ёки сарғайиши, умумий заифлик, нормал овқатланиш билан тана вазнининг ўзгариши, терлаш ва ошқозон-ичак трактидаги бузилишлар билан номоён бўлади.

  • 17 Апрель, 14:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech