Янгиликлар

not found

АҚШ кучли қон кетишини бир неча сонияда тўхтатадиган гел ишлаб чиқди

Шприцга қадоқланган препарат хавфсиз бўлиб, уни қўллашда беморнинг яраси ёки қонига бевосита тегилмайди. АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати устидан назорат бошқармаси (FDA) Traumagel деб номланган янги гел препаратини тасдиқдан ўтказди. У кучли қон кетишини бир неча сонияда тўхтатишга қодир. Препарат Бруклиндаги Cresilon компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Traumagel жароҳатга босим бермаслиги ва бир зумда таъсир қилиши билан жгут ёки дока билан боғлаш каби анъанавий усуллардан фарқ қилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, гел хавфсиз, чунки уни қўллашда беморнинг яраси ёки қонига бевосита тегилмайди. Сув ўтлари асосида яратилган препарат олдиндан тўлдирилган шприцларда етказиб берилади. Traumagel АҚШда фойдаланишга рухсат этилган биринчи турдаги гел гемостатик восита бўлди. Жароҳатга қуйилганда гел қон кетишини тез тўхтатадиган табиий қон қуйқалари ҳосил бўлишига ёрдам беради. Препарат шу йилнинг ўзида Америка дорихоналарида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

  • 29 Август, 14:47
  • Батафсил
not found

Организмда қон айланиши бузилганидан дарак берувчи аломатлар

Қон айланиши юрак қисқариши туфайли қоннинг организмда махсус система орқали ҳаракатланишидир. У  организм тўқималари билан ташқи муҳит орасидаги моддалар алмашинуви турғунлигини таъминлайди ва ҳужайраларга кислород, сув, оқсил, углеводлар, ёғ, минерал моддалар, витаминларни олиб келади. Бэйлор тиббиёт олийгоҳи (АҚШ)даги тиббиёт доценти Веенадхари Ван Medical Xpress нашрига берган интервьюсида қон айланиш тизими ишдан чиқишининг турли белгилари ҳақида маълумот берди. Шифокорнинг сўзларига кўра, қон айланишининг ёмонлашганида энг кўп учрайдиган белгиларга сабабсиз титроқ, бутун тананинг санчиб оғриши ҳамда қўл ва оёқ учларининг увишиши киради. Баъзан оғриқ кучайиб кетиши ва асосан оёқ бармоқлари ва товон қисмида намоён бўлиши мумкин. Қон айланиш тизими бузилганда узоқ вақт пиёда юргандан сўнг сон ва болдир қисмларида ҳам оғриқлар пайдо бўлади. Ушбу патологиянинг бошқа белгиларига яра ва жароҳатларнинг секин битиши ҳамда доимий рангпарлик кабилар киради. Организм ҳаётий муҳим бўлган органларга қон оқимини етказиб беришга ҳаракат қилади, шунинг учун қон айланиши билан боғлиқ муаммоларнинг белгилари биринчи навбатда қўл ва оёқ учларида сезилади. Шифокор Веенадхари Ван таъкидлашича, қон айланишининг ёмонлашишига кўплаб экологик ва генетик омиллар ҳамда нотўғри турмуш тарзини олиб бориш ҳам олиб келади. Қандли диабет билан оғриган беморлар, чекувчилар ва эркакларда қон айланиш тизимининг бузилиш хавфи юқоридир. Ўз вақтида даволанмаган касаллик юрак ва жигар каби муҳим ички органлар фаолиятининг бузилишига олиб келади ва турли патологияларни келтириб чиқаради.  

  • 29 Август, 11:50
  • Батафсил
not found

AҚШ фармацевтларнинг иш ҳақи юқорилиги бўйича дунёда етакчилик қилади

Фармацевтларнинг иш ҳақи бўйича етакчи учликка AҚШ, Канада ва Дания киради. "ФВ" маълум қилишича, юқори маошли кўпгина мамлакатларда фармацевтика мутахассислари тиббиёт ходимлари мақомига эга ва ваколатлари кенгайтирилган. “ФВ” дунёнинг турли мамлакатларидаги фармацевтларнинг маоши бўйича тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, фармацевтика саноатида энг кўп маош оладиган мутахассислар AҚШ, Канада ва Данияда ишлайди. Шундай қилиб, Америкалик дорихона ходими 169 минг долларгача йиллик даромад олиши мумкин, бу эса мамлакатдаги ўртача иш ҳақининг уч баробаридан кўпроқ. Канада ва Дания фармацевтика мутахассислари йилига ўртача 110 минг доллар маош олади. Фармацевтлар учун энг юқори маошга эга ТОП 10 та давлатга Швейцария, Исландия, Буюк Британия, Aвстралия, Норвегия, Германия ва Ирландия ҳам кирди. Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг аксариятида дорихона чакана савдосида кадрлар етишмовчилиги мавжуд. “ФВ” турли мамлакатлардаги фармацевтлар фаолиятининг қизиқарли хусусиятларини ҳам очиб берди. Мисол учун, рейтингдан ўрин олган аксарият мамлакатларда фармацевтика маълумотига эга мутахассислар тиббиёт ходими мақомига эга. AҚШ ва Канадада дорихона ходимлари эмлаш ишларини олиб боришлари, Буюк Британияда - беморларга даволаниш курсини буюришлари мумкин. Турли мамлакатлардаги фармацевтларнинг иш ҳақи билан боғлиқ вазиятни батафсил таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг даромадларини ўртача иш ҳақи ва яшаш нархи билан таққослаш учун "ФВ" нинг "Фармкошелек" материалини ўқишингиз мумкин.

  • 28 Август, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech