Янгиликлар

not found

Бўғимлар регенерацияси учун гидрогель ишлаб чиқилди 

Пенсилвания университети олимлари тиззадаги тоғай тўқималари ва бўғимлар регенерацияси соҳасида муҳим кашфиёт қилиб, ҳужайралар миграциясини енгиллаштирувчи янги гидрогелни ишлаб чиқишди. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган. Гидрогель гиалурон кислота ва желатиндан иборат бўлиб, улар бўғимлар ва бириктирувчи тўқиманинг табиий компонентлари ҳисобланади. Ушбу моддаларнинг комбинацияси материалга бутун ҳажми бўйлаб ҳужайраларга иккита нуқта ўртасида ҳаракатланишнинг кўплаб турли усулларини тақдим этадиган мураккаб тармоқ ҳосил бўлади. Гидрогель биологик тўқима намуналарида ва тажрибаларда ҳайвон моделларида синовдан ўтказилди, ва материал ҳужайралар ҳаракатини сезиларли даражада тезлаштирди. Ҳужайралар миграцияси кўплаб биологик жараёнлар, жумладан, тўқималарнинг ривожланиши, яраларнинг битиши ва регенерацияси учун зарур бўлганлиги сабабли, гидрогель тоғайлар ва бойламлар каби тўқималарнинг тикланишини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин. Назарий жиҳатдан гидрогелдан касалликларни ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, ундан саратон ҳужайралари қандай ҳаракатланишини яхшироқ тушуниш учун платформа сифатида фойдаланиш мумкин. Саратон ҳужайралари ҳаракатининг бузилиши метастазланишни секинлаштира олиши мумкин.

  • 2 Август, 11:54
  • Батафсил
not found

ЮНИСЕФ ва ЖССТ: 12 йилда она сути билан озиқланадиган чақалоқлар сони 10 фоизга кўпайди

Бугундан дунё бўйлаб Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги бошланди. Шу муносабат билан ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қўшма ҳисоботи эълон қилинди. Унда қайд этилишича, сўнгги 12 йил ичида бу борада ижобий ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, ана шу даврда сайёрамиз бўйича она сути билан озиқланадиган олти ойликкача бўлган чақалоқлар сони 10 фоизга кўпайгани қувонарли. Бу, жаҳонда 48 фоиз гўдаклар соғлом ҳаёт бошлаш имкониятига эга бўлганини англатади. Ушбу статистика ЖССТнинг 2025 йилда кўкрак сути билан парваришланадиган болалар сонини 50 фоиздан оширишга доир глобал мақсадларига яқин. Бироқ ҳали мазкур йўналишда ўз ечимини кутаётган муаммоли масалалар бор. Ваҳоланки, чақалоқларни она сути билан озиқлантириш даражасини яхшилаш орқали йилига 820 минг нафардан зиёд боланинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Чунки кўкрак сути таркибидаги антитаналар гўдакни турли касалликлар, айниқса хавфли патологиялардан ҳимоялайди. Соғлом ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. Ўз навбатида, оналарнинг саратон ва баъзи юқумли бўлмаган хасталикларга чалиниш хавфини камайтиради. Бироқ кўп аёллар фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириш борасида малакали тиббий маслаҳат олиш имкониятига эга эмас. Баъзилари эмизишнинг чақалоқ ва она саломатлиги учун нақадар муҳимлигидан бехабар. Айрим мамлакатларда сунъий озуқаларни реклама ва тарғиб қилишга доир етарли чекловлар ўрнатилмаган. Она сути билан парваришлашни қўллаб-қувватлаш механизмлари ишлаб чиқилмаган. Бу борада доимий мониторинг дастурлари мавжуд эмас. Меҳнат қонунчилигида белгиланган — ходимга эмизиш бўйича танаффуслар бериш каби нормаларга риоя этилиши назорат қилинмайди. Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги давомида 7 августга қадар ушбу масалалар ҳам муҳокамалар марказда бўлиши кутилмоқда. 

  • 2 Август, 09:03
  • Батафсил
not found

Навоий ва Сурхондарёдаги жамиятларимиз ҳам GDP сертификатига эга бўлишди

"Навоий Дори-Дармон" АЖ ва "Сурхон Дори-Дармон" МЧЖ “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини қўлга киритди. Бугунга қадар: 1."Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва тизимдаги: 2."Фарғона Дори-Дармон" АЖ, 3."Тошкент вилоят Дори-Дармон" АЖ, 4. "Самарқанд Дори-Дармон" АЖ, 5. "Қорақалпоқ Дари-Дармак"МЧЖ, 6. "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ, 7. “Ўзбекистон дори таъминоти" МЧЖ 8. "Хоразм Дори-Дармон" МЧЖ  9. "Дори-Дармон" АК Сирдарё минтақавий бўлинмаси  10. "Навоий Дори-Дармон" АЖ 11. "Сурхон Дори-Дармон" «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатини олди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан: 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.

  • 1 Август, 17:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech