Янгиликлар

not found

Қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан божхона бошқармаси ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Қашқадарё бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ тумани “Жанбул” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Б. фуқаро А.А.га "Банкцеф", "Занасеф", "Гансеф" ва "Гандсеф" номли жами 3 767 дона қалбаки дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, ушбу дори воситаларини келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро Л.Д. фуқаро С.Б.га ушбу дори воситаларини 26 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, унинг хонадонидаги ёрдамчи хўжалигидан умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик жами 14 909 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Февраль, 08:44
  • Батафсил
not found

Диққат: «Бар-ВИПС» дори воситасининг сертификатлаштирилмаган сериасидан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси сотувда "ВИПС-МEД" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги "Бар-ВИПС" препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланганлиги ҳақида хабар беради.  Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича, марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда. Маълумот учун, «Бар-ВИПС» дори препаратининг қуйидаги  серияларига 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 мамлакатимизда тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган бўлиб, уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган. Сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, «Бар-ВИПС» препаратининг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, шу жумладан 520723 серияси, (яроқлилик муддати 08.2025) аниқланганда уни зудлик билан сотувдан чиқариб ташлашини сўрайди. Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом»га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз. Шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан "ВИПС-МEД" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Бар-ВИПС» дори воситасини тиббий мақсадларда қўллашда ўрамда кўрсатилган серияларга эътибор беришларини ҳамда «Бар-ВИПС» препаратининг қуйидаги 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 сериялари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тасдиқланганлигини маълум қилади.

  • 16 Февраль, 16:45
  • Батафсил
not found

Қандай дори воситалари рецептсиз сотилади?

Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш жараёнида амалга оширилади. Қуйидаги дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади: - Муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари; - кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида мавжуд бўлган моддаларни таркибида сақламаган дори воситалари; - репродуктив токсиклик, генотоксиклик ва канцерогенлик хусусиятларига эга бўлмаган дори воситалари; - тиббий кузатувсиз қўлланилганида инсон организмига бевосита ёки билвосита хавф туғдирмайдиган дори воситалари; - руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқармайдиган дори воситалари; - дори воситасини буюриш ва истеъмол қилиш шифокорнинг доимий кузатувини талаб этмайдиган дори воситалари; - ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун қарши кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари мавжуд бўлмаган дори воситалари; - узоқ муддат қўлланилганида кумулятив хусусиятларга эга бўлмаган дори воситалари; - таркибида кейинчалик тадқиқотлар ўтказиш талаб этиладиган фаол моддаларни сақламайдиган дори воситалари; - даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланмаган дори воситалари; - инсон организмида жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқарадиган дори воситалари билан ўзаро таъсир қилмайдиган дори воситалари. Бошқа барча дори воситалари рецепт асосида бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилади.

  • 16 Февраль, 14:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech