Янгиликлар

not found

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жадаллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-415-сон Қарори (28.12.2023 йил) қабул қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш учун «IТ-Меd»  давлат муассасаси тугатилмоқда ва унинг вазифалари «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор –«UZINFOСОМ» МЧЖ зиммасига юклатилмоқда. Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланмоқда: • соғлиқни сақлаш тизимида бизнес- жараёнларини мақбуллаштириш ва соддалаштириш; • «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш; • тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш ва бошқалар. Ҳужжат билан  Республиканинг барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади.

  • 4 Январь, 14:51
  • Батафсил
not found

Тадқиқот: бензодиазепин ҳомила тушиш хавфини қарийб 70% га оширади

Бензодиазепинга асосланган тинчлантирувчи препаратлар стрессга қарши курашиш, шу жумладан ҳомиладор беморларга буюрилади. 2004-2018 йилларда Тайван миллий университетида хитойлик шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ушбу модда плацента орқали ҳомилага кириб, боланинг ривожланиши бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари JAMA Psychiatry илмий журналида чоп этилди. Хусусан, бундай дори-дармонларни қабул қилиш ҳомила тушиш хавфини 69% га оширади. "Шу билан бирга, ушбу дориларнинг баъзи машҳур шаклларидан, жумладан Флудиазепамдан фойдаланиш бу хавфни 2,52 баробар оширади", дейилади мақолада. Бундан ташқари, юқори дозаларда хавф янада ортади. Тадқиқот давомидатуғиш ёшидаги 1,9 миллион аёлда 3,05 миллион ҳомиладорлик жараёни ўрганиб чиқилган. Уларнинг 4,4 фоизи (136 134 нафар она) ҳомиладор бўлган. Шифокорлар, ҳомиладор аёлларга тинчлантирувчи препаратларни тайинлаш бўйича жорий тавсияларни кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлайди.

  • 4 Январь, 11:44
  • Батафсил
not found

Тадқиқот: Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари саратон касаллигини даволашга қаратилган янги усулни синовдан муваффақиятли ўтказди. Айтиш жоизки, кимётерапия бугунги кунда онкологик хасталикларга қарши асосий воситалардан бири. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усулидан кенг фойдаланилади. Бироқ сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Чунки бу усул соғлом тўқималарга камроқ зарар етказиши билан ажралиб туради. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради. Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлганлиги сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади. Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиқди. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин.

  • 3 Январь, 12:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech