11:45 (17.12.2025)

104

Дунёдаги энг йирик 20 та дорихоналар тармоғи — 2025 йил

2025 йил учун дунёдаги энг йирик 10 та дорихона тармоғи рейтинги компанияларнинг даромади, бозордаги қамрови, бренднинг танилиши ва ишонч даражаси ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлари кўлами,  инновациялари асосида баҳоланган.

1. PriooCare (Малайзия)
PriooCare мамлакат бўйлаб 500 тадан ортиқ ҳамкор дорихоналарни стратегик дистрибуция, товар жойлаштириш ечимлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги брендлари билан ҳамкорлик орқали қўллаб-қувватлайди. Дорихоналарга дори тарқатиш хизматларини чакана савдо қўллаб-қувватлаши билан уйғунлаштириб, PriooCare шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги мустақил дорихоналарнинг иш самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

2. Walgreens Boots Alliance (АҚШ/Буюк Британия)
Йиллик даромади 85 млрд доллардан ортиқ бўлган ушбу гигант бутун дунё бўйлаб 12 500 дан зиёд дўконга эга. Аптека, гўзаллик ва соғлом турмуш тарзини бирлаштирган модели уни истеъмолчилар орасида машҳур қилган.

3. Cigna – Express Scripts (АҚШ)
Фармация имтиёзларини бошқариш (PBM) соҳасига ихтисослашган Cigna 61 млрд доллар даромад келтиради. Почта орқали дорилар етказиб бериш хизмати сурункали касалликка чалинган беморлар учун жуда қулай.

4. UnitedHealth Group – OptumRx (АҚШ)
UnitedHealth таркибидаги 38 млрд доллардан ортиқ даромадга эга бўлган OptumRx суғурта ва аптека хизматларини интеграция қилишда етакчи ҳисобланади.

5. Walmart Pharmacies (АҚШ)
Walmart’нинг 24,1 млрд долларлик даромад келтирадиган дорихоналар тармоғи арзонлик ва кенг қамровли қулайликка таянади. Бу чакана савдо асосидаги хизматлар ҳам катта миқёсда муваффақиятли ишлаши мумкинлигини исботлайди.

6. Kroger (АҚШ)
16,8 млрд доллар даромадга эга Kroger тармоғида 2 000 дан ортиқ дўкон ичидаги дорихоналар мавжуд бўлиб, фармацевтикани кундалик озиқ-овқат харидига уйғунлаштиради.

7. Rite Aid (АҚШ)
12,9 млрд доллар даромад билан нисбатан кичикроқ бўлса-да, Rite Aid жамоатчиликка йўналтирилган хизматлари ва беморлар билан шахсий муносабатларга урғу бериши билан ажралиб туради.

8. Humana – CenterWell (АҚШ)
9,7 млрд доллар даромадга эга Humana кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатиш ва сурункали касалликларни даволашга алоҳида эътибор қаратади, почта орқали дори етказиб бериш хизмати яхши йўлга қўйилган.

9. Albertsons (АҚШ)
Albertsons’нинг 6,4 млрд долларлик дорихона бизнеси супермаркетлардаги юқори харидор оқимидан фойдаланиб, дориларни кундалик харид билан бирлаштиради.

10. Publix Pharmacies (АҚШ)
Юқори сифатли хизматлари билан танилган Publix 6,1 млрд доллар даромад топиб, маҳаллий аҳоли ишончини қозониб келмоқда.

11. Boots UK (Буюк Британия)
2 200 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчаларига эса Boots тармоғи саломатлик ва премиум косметикани бир жойда таклиф қилиб, “ҳаммаси бир жойда” форматини яратган.

12. McKesson Corporation (АҚШ)
Дистрибуция соҳасидаги гигант бўлган McKesson шу билан бирга дорихоналар технология тизимларини ҳам бошқаради ва таъминот занжирининг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

13. Cardinal Health (АҚШ)
Cardinal Health улгуржи савдо ва логистикага ихтисослашган бўлиб, дорихоналарни самарали дори тарқатиш тизими билан қўллаб-қувватлайди.

14. AmerisourceBergen (АҚШ)
Ушбу глобал таъминот занжири минглаб етакчи тиббиёт муассасаларини боғлаб, бутун дунё бўйлаб дори воситаларининг мавжудлигини таъминлайди.

15. Health Mart (АҚШ)
5 000 дан ортиқ мустақил дорихонани бирлаштирган Health Mart маҳаллий бизнесменларни қўллаб-қувватлаб, шу билан бирга миллий миқёсда фаолият юритади.

16. Shoppers Drug Mart (Канада)
Канаданинг энг йирик дорихона тармоғи бўлиб, саломатлик бўйича билим беришга алоҳида эътибор қаратади ва беморларга йўналтирилган хизмат кўрсатади.

17. AS Watson Group (Гонконг)
Осиё ва Европада Watsons дўконларини бошқарадиган ушбу тармоқ гўзаллик, дорилар ва саломатлик чакана савдосида етакчи ҳисобланади.

18. Mercury Drug (Филиппин)
Филиппинда жуда машҳур бўлган Mercury Drug кенг қамровлилик ва маҳаллий аҳоли ишончи орқали муваффақият қозонган.

19. Matsumoto Kiyoshi (Япония)
Япониянинг энг машҳур дорихона-гўзаллик гибриди бўлиб, бой маҳсулот ассортименти ва замонавий савдо тажрибасини таклиф қилади.

20. Dis-Chem (Жанубий Африка)
Жанубий Африкадаги энг йирик аптека тармоғи бўлиб, фармацевтика ва соғлом турмуш тарзини бирлаштирган кўп функцияли чакана марказ сифатида фаолият юритади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech