11:55 (22.11.2023)

1472

Чекиш қалқонсимон безга жиддий зарар етказади

Қалқонсимон безга зарар етказадиган асосий одатлардан бири чекишдир. Бу ҳақда “Газета.Ру”га берган интервюсида эндокринолог маълум қилди.

"Тамаки чекадиган одамларда чекиш ва йод танқислигининг комбинацияси касаллик хавфининг кўп маротаба ошишига олиб келади. Диффуз токсик бўқоқ ва эндокрин офтальмопатия генетик жиҳатдан мойил бўлган одамларда ривожланадиган отоиммун касалликлардир. Ушбу оғир сурункали касалликларнинг қўзғатувчи омилларидан бири чекишдир, - деди шифокор.

Унинг таъкидлашича, озиқ-овқат қўшимчаларини назоратсиз қабул қилиш ҳам қалқонсимон без ҳужайраларининг тез йўқ қилинишига олиб келиши мумкин. Унинг фикрига кўра, "кунига 500 мкг дан ортиқ бўлмаган дозада йод истеъмол қилиш хавфсиз ҳисобланади", аммо деярли ҳеч ким йоднинг катта дозаларини ўз ичига олган биологик фаол қўшимчаларнинг таркибини текширмайди.

Бундан ташқари, шифокор соя маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам қалқонсимон безнинг ишлаши учун хавфли эканлигини таъкидлади, чунки уларни тез-тез истеъмол қилиш билан "қалқонсимон без катталашади ва тугунлар пайдо бўлиши мумкин".

Сояда қалқонсимон бездаги пероксидаза ферменти фаоллигини блоклайдиган изофлавоноидлар мавжуд. Бу фермент қалқонсимон без ҳужайраларида гормонлар ҳосил бўлиши учун керак. Бу ҳолатда хавф, айниқса, йод танқислиги билан оғриган одамлар учун юқори бўлади, - деди эксперт.

Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган белгилар: биринчи навбатда, бу уйқучанлик, тез жаҳл чиқиши, терлаш, бефарқлик ва терининг қуруши бўлиши мумкин. Шифокорнинг таъкидлашича, қалқонсимон без муҳим эндокрин органлардан бири бўлиб, у ҳаёт учун энергия ишлаб чиқариш ва метаболизм тезлиги учун жавобгардир. Унинг ишидаги муаммолар психо-эмоционал соҳадаги ўзгаришларга олиб келади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech