15:00 (14.01.2025)
599
Aмерикалик олимлар бемор танасига дори воситаларини аниқ етказиб бериш усулини ўйлаб топишди. Тадқиқот Soft Matter журналида чоп этилган.
Маноадаги Гавайи университети олимлари “Янус зарралари” деб номланган микроскопик роботларни яратдилар. Уларга тананинг кимёвий сигналларини таниб олиш ва уларни бошқариш ўргатилган.
Тадқиқотчилар улар ишлаб чиққан микророботлар кимётаксисга - микроорганизмларнинг кимёвий тирнаш хусусиятини берувчи таъсирга жавоб бериш қобилиятига мойил эканлигини аниқладилар. Тажриба давомида олимлар Янус зарралари ёнига кимёвий пластир қўйишди ва роботлар унга қараб ҳаракатланди. Олимларнинг қайд этишича, бундай роботлар бевосита бемор танасига дори воситаларини самарали “етказиб бериш" учун қўлланилиши мумкин.
«Бу микроскопик роботлар бутун танани ножўя таъсирларни келтириб чиқарадиган дори-дармонлар билан тўйинтириш ўрнига, муаммоли ҳудудга - бу инфекция, ўсимта ёки шикастланиш бўладими тўғри “етказиб бориши” мумкин",- деди тадқиқот ҳаммуаллифи Вивиана Манcусо.
Келажакда олимлар микророботларнинг турли муҳитларда ўзини қандай тутишини аниқлаш ниятида.