11:54 (14.12.2023)
1033
Бу ҳақда 13 декабрь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг матбуот анжуманида маълум қилинди.
Гриппнинг бу тури қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра аниқланган.
«Биз вируснинг бу штамми билан танишмиз. Ўзбекистонда гриппнинг ушбу штаммидан касалланганларни ҳимоя қилиш учун 2,2 миллион доза вакцина ишлатилди. Эпидемия мавсуми бошланишидан аввал ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, „Саҳоват“ ва „Меҳрибонлик уйи“ тарбияланувчилари ва ходимлари ҳамда болаларнинг хавф ости гуруҳига мансуб қатламини эмладик», — деди қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.
Бундан ташқари, йил бошидан буён Ўзбекистонда «чўчқа гриппи» деб номланувчи H1N1 вирусини юқтиришнинг 4 та ҳолати аниқланган.
«Кўпчилик „вазиятни назорат қила олмаяпмиз“, „вазият назоратдан чиқиб кетди“ деб ўйлайди. Лекин биз лабораторияларда мониторинг текширувлари орқали буни кузатиб борамиз. Бизда йил бошидан бери 4 та ҳолатда гриппнинг H1N1 штамми аниқланганига гувоҳ бўлдик… Шу билан бирга, биз беморларнинг бокавирус, риновирус, реувирус ёки респиратор синситиал вирус билан касаллангани ҳақида эшитмаймиз. Лекин биз лабораторияларда вируснинг қайси штамми минтақамизда айланаётгани билиш учун шу жиҳатларни ҳам назорат қилиб борамиз», — деди у.
Нурмат Отабеков сўнги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга, Тошкент шаҳрида 25,4 фоизга камайганини маълум қилди. Унинг айтишича, ЎРВИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
«Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0−1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3 ни ташкил этмоқда. Бунга ЎРВИ билан касалланган беморларни алоҳидаламаслик, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлмоқда», — деди у.
Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838 нафар бемор ўринлари яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда.
Гонконг гриппи ҳақида
Гонконг гриппидан биринчи касалланиш ҳолати 1968 йил ўрталарида Гонконгда қайд этилган. Жуда тез тарқалиш жиҳати билан ажралиб турадиган вирус 4 миллионгача одамнинг ўлимига олиб келган пандемияга сабаб бўлган.
Гриппнинг бу тури ушбу касаллик учун хос бўлган классик белгилар билан юзага келади. Улар одатдаги грипп вируси келтириб чиқарадиган характерли аломатлардан фарқ қилмайди:
Гонконг гриппи пневмония, миокардит, энцефалит ва менингит кабиларни келтириб чиқариши, шунингдек сурункали юрак касалликлари, астма, диабет ва бошқаларни кучайтириши мумкин.