14:51 (26.04.2024)
1207
Ташкилот тадқиқотларига кўра, ҳаёти қутқариб қолинганларнинг катта қисми – 101 миллиони чақалоқлар ҳисобланади.
50 йил давомида эмлаш тахминан 154 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу дунёда чақалоқлар ўлимининг 40 фоизга қисқаришига ёрдам берди, деб ёзади «ТАСС» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотига таяниб.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, эмлаш ҳар қандай тиббий аралашувнинг болаларнинг нафақат биринчи туғилган кунини кўриши, балки катталар каби соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган энг катта ҳиссасидир.
Қизамиқга қарши эмлаш болалар ўлимини камайтиришга энг катта таъсир кўрсатди. Бу эмлаш орқали сақланиб қолган ҳаётларнинг 60% ни ташкил қилади.
Сўнгги 50 йил ичида дифтерия, гепатит Б, қизамиқ, кўк йўтал ва полиомиелит каби 14 та касалликка қарши эмлаш бутун дунё бўйлаб чақалоқлар ўлимини 40 фоизга, Африка минтақасида эса 50 фоиздан кўпроққа камайтиришга бевосита ҳисса қўшди.
ЖССТнинг таъкидлашича, полиомиелитга қарши эмлаш туфайли, акс ҳолда фалаж бўлиб қоладиган 20 миллиондан ортиқ одам энди юриши мумкин ва дунё полиомиелитни бутунлай йўқ қилиш арафасида.
1974 йилдан бери ҳаёти сақлаб қолинган тахминан 154 млн. кишидан 94 миллионга яқини қизамиқга қарши вакциналар билан ҳимояланиш натижаси ҳисобланади.
Aҳолини қизамиқ эпидемиясидан ҳимоя қилиш учун 95% қамраб олиш керак. Ҳозирги вақтда вакцинанинг биринчи дозаси учун глобал қамров даражаси 83%, иккинчи дозаси билан эса қамров 74% ни ташкил қилади.
“Доимий тадқиқот, сармоя ва ҳамкорлик билан биз бугун ва кейинги 50 йил ичида миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин”, дейди ЖССТ Бош директори.