Янгиликлар

not found

Ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ўтказилди

Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 23 ноябрда ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан бирма-бир учрашувлар ўтказилмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги “Темур мед фарм” инфузион дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди. Корхона 2010 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган бўлиб, 85 турдаги МНН маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхона 1 ойда 1,5 миллионга яқин флакон ишлаб чиқаради. Бугунги кунда 170 нафар ишчи ходим фаолият юритади. Корхона бугунги кунда GMP сертификатини олиш ишларини бошлаб юборган.  Корхона фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида айрим муаммолар борлиги аниқланди. 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни қайта рўйхатдан ўтказиш, 15 хил турдаги маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, агрегация, классификация ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.  “REKA-MED FARM” инфузион эритмали дори воситалари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Украина қўшма корхонаси ҳам Сирдарё эркин иқтисодий зонасида жойлашган. Корхона ўз фаолиятини 2003 йилда бошлаган. 1 йилда 21 млн. дона тайёр дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мазкур корхонада 300 нафар ишчи ходим фаолият юритади.  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов корхонада бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди. Корхона раҳбари билан бўлган суҳбат давомида иқтисодий зонада 4 та фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритиши ва ишлаб чиқариш учун марказлашган канализация муҳимлиги айтиб ўтилди. Агентлик директори мазкур масала юзасидан вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилишини маълум қилди.  Шунингдек, корхонанинг мавжуд маркировка ва рўйхатдан ўтказишда бўлган муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши ҳам маълум қилинди. Корхона томонидан кадрлар масаласига ҳам катта эътибор қаратилган ҳолда фармацевтика йўналишида кадрларни тайёрлаш мақсадида университет ташкил этиш режалаштирилган ва қурилиш ишлари бошлаб юборган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ишлари давом эттирилган ҳолда Самарқанд вилоятидаги “Optima Sobirjon“ тиббий буюмлар, “Вакцина Фарм Медикал” МЧЖда ва ”Samarkand England Eco-Medical“ дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарида бўлинди. Корхоналар фаолияти яқиндан ўрганилиб, муаммо ва таклифлари тингланди.  Хусусан, инвестиция киритиш, янги лойиҳалар, харид масалалари, маркировка ва агрегация, фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар, айланма маблағ, молиялаштириш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.  Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда, дистибюторлик ташкилотлари фаолиятига сифат тизимининг жорий этилишини жадаллаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашув, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилиш ташкил этилди.   Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши кераклиги таъкидланди.  – Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт. Шу сабабли барча ишлаб чиқарувчилар белгиланган талаблар асосида фаолият олиб бориши муҳим, – деди Абдулла Азизов.  Дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йиғилишда ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларини олиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тушунтириш берилди. Андижон, Наманган, Сурхондарё, Навоий вилоятларида бўлган ишчи гуруҳ томонидан ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Хусусан, харид масалаларини ўрганиш, маркировка, агрегация, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар, ҳудудлардаги дорихоналар фаолиятини ўрганиш, рецепт асосида дориларнинг сотилиши ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди.  Шунингдек, хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашиб, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилишлар бўлиб ўтди.  Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда, дорихоналарда, дистибюторлик ташкилотлари фаолиятига сифат тизимини жорий этилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ишчи гуруҳ Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳам бўлиб,  ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Уларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.  Бундан ташқари хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан ҳудудларда бўлиб ўтган йиғилишда дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилиши юзасидан суҳбатлашилди. Ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларни олиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тушунтириш берилди. Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Бухоро вилоятидаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи “Tibtexnika” МЧЖда бўлди. Мазкур корхона коронар стент, баллон, интродьюсер, ўтказгич ва ангиографик диагностик катетерлар ишлаб чиқаради. Жами йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 850 минг дона тиббий буюм ҳисобланади. Бугунги кунга қадар жами 4 000 000 АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилган. Корхона ISO 9001-2015, ISO 13485-2016 сертификатларига эга. Ишлаб чиқаришда Корея, Япония, АҚШнинг ускуна ва аппаратларидан фойдаланилади. Тиббий буюмларни дори воситалари билан қоплаш марказида буюртма асосида асосан чет эл тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар буюмларини дори билан қоплаб бериш ишларини жаҳон стандартларига мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу турдаги сифатли хизматларга талаб жуда юқори ҳисобланиб, бугунги кунда “Tibtexnika“ МЧЖнинг Жанубий Кореядаги асосий ҳамкори "Noanix Corporation Ltd" орқали биринчи буюртмалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.  “Tibtexnika” МЧЖ негизида Бухоро шаҳрида ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига яқин жойда Жанубий Корея мутахассислари кўмагида Инновацион тиббий технопарк ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.  Шу билан бирга корхонани молиялаштириш ишлари, бугунги кундаги ҳолати ва давлат харидларидаги иштироки, экспорт ва бошқа масалалар юзасидан гаплашилди. Агентлик директори томонидан бу борадаги ишларни жадаллаштириш ва режалаштирилган янги лойиҳани ишга туширишда кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш билдирилди.

  • 12 Январь, 08:39
  • Батафсил
not found

Ҳар йили фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади

“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, шунингдек: — ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади; — 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади; — 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади. 2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

  • 11 Январь, 14:00
  • Батафсил
not found

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларнинг харидлари учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Президент қарори (ПҚ-13-сон, 10.01.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди: ▪️ун;▪️шакар;▪️дори воситалари ва тиббий хизматлар. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришга кўра: Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисмидан 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилиши белгиланди. Илгари маълум бир қиймат белгиланмаган эди.

  • 11 Январь, 10:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech