Янгиликлар

not found

Фармацевтика маҳсулотлари экспортини 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда

“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.  Лойиҳага кўра, фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш йўналишида: 1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дори воситаларини давлат томонидан тартибга солиш рейтингида 1- даражадан 3-даражага кўтарилишга эришиш. 2. Фармацевтика лабораторияларида синов ўтказиладиган текширув усулларини 70 тадан 105 тага етказиш йўли билан лабораторияларнинг аккредитация соҳасини кенгайтириш. 3. Фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш. 4. Фармацевтика маҳсулотлари экспортини 2 баробарга оширган ҳолда 250 миллион АҚШ долларига етказиш. 5. Инновацион ва юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 6. Дори воситаларининг фармакологик ва постмаректинг назоратни самарали тартибга солиш. 7. Халқ табобатини ривожлантириш таклиф этилмоқда.

  • 21 Декабрь, 08:47
  • Батафсил
not found

Дориларни қайси пайт ичган маъқул?

Маълумки, дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан, таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи препаратларни қабул қилиш мумкин. Овқатланиб бўлгач, ярим соатдан сўнг бош оғриғига қарши оғриқсизлантирувчи, пешоб ҳайдовчи, иситма туширувчи, юрак фаолияти учун гликозидлар, шамоллаш ва яллиғланишга қарши ҳамда антибактериал таъсирга эга дорилар ичилади. Таомланишдан олдин ичиладиган турлари белгиланган соатига кўра: тановулдан 1 соат аввал — пробиотиклар; ярим соат олдин — антацид гуруҳига мансуб препаратлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси учун мўлжалланган дорилар; Таомланишдан 30-40 дақиқа илгари — диареяга қарши препаратлар, кальций, тетрациклин гуруҳига оид дори воситаларини қабул қилиш мумкин. Аччиқ ва тил тагига ташлаб ичиладиган дориларни эса оч қоринга қабул қилиб бўлмайди. Агар препарат йўриқномасида қабул қилиш вақти кўрсатилмаган бўлса, уни куннинг исталган қисмида ичишингиз мумкин. Бунда овқатдан аввалги 30-40 дақиқа энг мақбул муддатдир.

  • 20 Декабрь, 15:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech