Янгиликлар

not found

Сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қандай усулда йўқ қилинади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади. Тегишли ташкилот вакилларидан иборатйўқ қилиш комиссияси тузилади. Ушбу дори воситалари шаклига қараб қуйидаги усулларда йўқ қилинади: Суюқ дори шакллари.Ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар синдириб (эзилиб), (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади. Бўшаган ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади. Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.Кукунлар, таблеткалар, капсулалар майдаланиб, кукун ҳолига келгунга қадар эзилади. Сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади. Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.Кукунлар, таблеткалар, капсулалар, юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари.Аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар.Атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин, мазкур Низом билан ташкил этиладиган ва унда назарда тутилган тартибда тасдиқланадиган Комиссия томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.

  • 13 Сентябрь, 09:41
  • Батафсил
not found

Мутахассис: мигрен аксарият 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёлларда учрайди

Россия Федерал Тиббиёт-биологик агентлигининг Мия ва нейротехнология федерал марказининг мутахассиси, мигрен билан касалланганларнинг 70% аёллар орасида қайд этилишини таъкидлади. 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар мигренга кўпроқ мойил бўлишади, 50 ёшдан кейин еса касаллик даражаси сезиларли даражада камаяди. "Копинча, биринчи мигрен хуружи 20 ёшдан олдин ривожланади. Aгар ёш болалар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўғил болалар бу касаллика копроқ мойил бўлишади. 20 ёшдан кейин, айниқса 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган ёш оралиғида аёллар ко`проқ азият чекишади", дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, 50 йилдан кейин мигрен хуружлари сони сезиларли даражада камаяди. Шунингдек, у мигренни қўзғатувчи омиллардан бири стресс, ёмон уйқу ва фаол ҳаёт тарзи еканлигини тушунтирди, шу сабабдан касаллик ёшларда кўпроқ учрайди.

  • 13 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: ♦ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаларини баҳолаш ва уларга малака тоифаларини бериш, бу борада мутахассислар билими, кўникмалари ва қобилиятларини объектив баҳолашнинг замонавий услубларини жорий қилиш; ♦ тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришида кўмаклашиш; ♦ аттестацияларни ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ҳамда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш; ♦ тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қўйиладиган амалдаги талабларни таҳлил қилиш ва замонавий малакавий талабларни ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратишда иштирок этиш. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси олиш бўйича ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим асосида ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра: ♦ малака тоифасини бериш бўйича аттестацияларнинг онлайн тартиби жорий йилнинг сентябридан бошлаб, синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб, барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич жорий этилади; ♦ малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш ва уларга электрон сертификатлар расмийлаштирилишини йўлга қўйиш учун “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш” ягона ахборот тизими (tibtoifa.ssv.uz) яратилди ва 2023 йил 11 сентябрдан тажриба синов тариқасида жорий этилади. Эндиликда малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатлари фақат электрон шаклда tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали қабул қилинади. Бунда, ҳужжат топшириш учун ҳар бир тиббиёт ва фармацевтика ходими Ягона идентификация тизими (OneID)да id.egov.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиши лозим. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилиши жадвали тузилди, тасдиқланди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ssv.uz ҳамда марказнинг tmbm.ssv.uz расмий веб-сайтларида эълон қилинди. Малака тоифаси бериш бўйича аттестациялар жорий йилнинг 16 сентябридан бошланади.

  • 12 Сентябрь, 14:27
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech