Янгиликлар

not found

Хотирага зарар етказувчи одатлар

Кўп вазифаларни бир вақтда бажариш учун жуда тез ишлаш – бу мияга ҳаддан ташқари катта юклама бўлади. Натижада, бу унумдорликнинг пасайишига олиб келади. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага эътибор қаратиш жуда қийин. Мобил иловалардан доимий фойдаланиш – улар ҳам мияни бўшаштиради, шунингдек, зўриқишига сабаб бўлади. Доимо асабий ва ташвишли ҳолатда бўлиш – мия ташвиш билан банд бўлса, унинг диққатини бошқа нарсага қаратиш қийин. Ҳаракатсиз турмуш тарзи – кам ҳаракат қилиш қон айланишини секинлаштиради, яъни мияга камроқ кислород етказилади. Бу эса мия фаолиятини бузади. Нотўғри овқатланиш – аниқроғи, таркибида мия учун зарур витаминлар бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслик. Масалан, хотирани яхшилайдиган холин тухумда мавжуд. Омега-3 кислоталари ҳам мия фаолияти учун жуда зарур.  

  • 23 Декабрь, 15:26
  • Батафсил
not found

Оғриқ қолдирувчи воситалар: турлари ва фарқлари

Оғриқ қолдирувчи воситалар: турлари ва фарқлари Оғриқ – бу тананинг “сигнализацияси”, яъни хавф ҳақида огоҳлантириш. Оғриқ туфайли танамизга эътибор ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўламиз. Бу жароҳатлардан қочишга ва ривожланаётган касалликка ўз вақтида жавоб беришга ёрдам беради. Бироқ оғриқни йўқотиш осон эмас. Бунинг учун оғриқ қолдирувчи дориларни тўғри танлаш керак. Оғриқ қолдирувчи воситаларнинг турлари Тиббиётда оғриқ қолдирувчи воситаларнинг турли гуруҳлари қўлланилади, маълум дори-дармонларни танлаш ташхис ва оғриқ жойига боғлиқ. Aналгетик таъсирга эга дориларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат: Стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар. Кўпинча умуртқа поғонаси, бўғимлар, мушакларнинг яллиғланиш касалликлари, невралгия, асоратланмаган шикастланишлар учун буюрилади. Улар бошқа яллиғланиш жараёнларида ҳам қўлланилиши мумкин. Наркотик бўлмаган аналгетиклар ёки антипиретик-аналгетиклар. Улар юқори ҳароратда, шунингдек, енгил ва мўътадил оғриқни йўқотиш учун, масалан, бош ва тиш оғриғи, жароҳатлар ёки аёллардаги даврий оғриқлар вақтида қўлланилади. Спазмолитик воситалар. Ички органлар бўшлиғидаги ва қон томирларининг силлиқ мушакларидаги спазмлар пайтида юзага келадиган оғриқни бартараф этади. Маҳаллий анестезиклар. Бундай дорилар танадаги ҳар қандай соҳанинг сезгирлигини зудлик билан камайтириш ёки бутунлай “ўчириш” керак бўлганда қўлланилади. Таъсир жойига қараб, улар дозалаш шаклида фарқланади. Комбинацияланган оғриқ қолдирувчи воситалар. Ушбу оғриқ қолдирувчи воситалар бир-бирини тўлдирувчи, бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта муаммоларни ҳал қила оладиган икки ёки ундан ортиқ фаол моддаларни ўз ичига олади.

  • 23 Декабрь, 10:12
  • Батафсил
not found

“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди. Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди. Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади. Ушбу дори воситаларининг юртимиздаги савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда “Quramax Medical” МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

  • 22 Декабрь, 17:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech