Янгиликлар

not found

8 октябрь куни соғлиқни сақлаш соҳасида оммавий қабул ўтказилади

Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида 8 октябрь куни соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ўтказилади. Аҳоли билан очиқ мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси,Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, «Дори-дармон» АК, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг ушбу соҳага масъул ўринбосарлари ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари фуқароларни қабул қилади. Оммавий қабул жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:00да Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ўтказилади. 

  • 7 Октябрь, 15:15
  • Батафсил
not found

Генетик олим Нобель мукофотини қўлга киритди

2022 йилги физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти швед биологи Сванте Пэабога топширилди. Бу ҳақда 3 октябрь куни Стокгольмдаги Каролинск институтининг Нобель қўмитаси маълум қилди. Олим “йўқ бўлиб кетган гоминидлар (приматлар оиласи, жумладан, ҳомо сапиенс) геноми ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун” мукофотга сазовор бўлди”, дейилади қўмита баёнотида.  Қайд этилишича, Пэабо ўз тадқиқотлари билан илм-фан оламида имконсиз бўлиб туюлган иш – неандертал геномини кетма-кетлаштиришни амалга ошира олган. “У, шунингдек, илгари номаълум бўлган гоминид – Денисовский одами ҳақида шов-шувли кашфиёт қилди”, деб таъкидлади қўмита.  Швециялик биолог, шунингдек, 70 минг йил аввал Африкадан кўчиб келганидан сўнг йўқолиб кетган гомининлардан генларнинг ҳомо сапиенсга ўтиши содир бўлганлигини ҳам аниқлади. Замонавий одамларда бу генлар иммунитет тизимининг инфекцияларга қандай жавоб беришини аниқлайди. Пэабонинг тадқиқотлари бутунлай янги илмий интизом – палеогеномикани дунёга келтирди.   Сванте Пэабо эволюцион генетик. Унинг отаси биокимёгар Суне Бергстрём бўлиб, у 1982 йилда физиология ёки тиббиёт бўйича "простагландинлар ва улар билан боғлиқ биологик фаол моддаларга оид кашфиётлар учун" Бенгт Самуэльсон ва Жон Уэйн билан бирга Нобель мукофотига сазовор бўлган.  Пэабо палеогенетиканинг асосчиларидан бири бўлиб, генетик усуллар ёрдамида биринчи одамлар ва гоминидларни ўрганади. У бу соҳадаги фаолиятини 1984 йилда Европа музейлари коллекцияларидан қадимий Миср мумияларини ўрганишдан бошлаган. 1985 йилда тарихда биринчи марта мумиялардан генетик материал олинди. 2010 йил март ойида Пэабонинг тадқиқот гуруҳи Олтойдаги Денисов ғорида топилган бўлакдан ДНКни ўрганиб, илгари номаълум бўлган гоминидлар тури – Денисов одами антик даврда мавжуд бўлган деган хулосага келди.  У Швеция Қироллик Фанлар Академияси, АҚШ Миллий Фанлар Академияси, Франция Фанлар Академияси ва Лондон Қироллик Жамиятининг аъзоси. 

  • 4 Октябрь, 15:37
  • Батафсил
not found

ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усули топилди

Россия олимлари орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекциясини даволашнинг янги усулини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради, ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.  Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасайиши маълум қилинган.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозирда бутун сайёра бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.

  • 3 Октябрь, 09:34
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech