Янгиликлар

not found

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри ва унинг иловалари фармацевтика маҳсулотлари сифатини таъминлашда замонавий халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган ҳолда етакчи фармакопеялар: Европа фармакопеяси (European Pharmacopoeia) ва Америка Қўшма Штатлари фармакопеяси (United States Pharmacopeia (USP) билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди. Маълумот учун, Давлат фармакопеяси дори воситаларига ва тиббий буюмларга доир талабларни, умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами бўлган расмий нашр ҳисобланади. Бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жами 30 дан ортиқ ҳудудий ва миллий фармакопея эътироф этилган бўлиб, улар Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органларининг (“The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization”) индексига киритилган. Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ҳам мазкур индексдан ўрин эгаллаган бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиз Фармакопея органи АҚШ Фармакопея Конвенциясининг ҳақиқий аъзоси, Европа Ҳамжамияти Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) ва ЕОИИ Фармакопея қўмитаси кузатувчи сифатида дунёнинг ривожланган мамлакатлар етакчи фармакопеялари монографияларини ишлаб чиқишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда жадал фаолият олиб боришмоқда. Мамлакатимиз фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаларини ишлаб чиқилишининг долзарблиги, уларни тузилиши ва амалиётда қўллаш бўйича батафсил маълумотнома билан бу ерда танишасиз.

  • 12 Август, 15:37
  • Батафсил
not found

Женерик ва аналог дорилар нимаси билан фарқланади?

Дорилар ҳақида сўз юритилганда, биз тез-тез женериклар ва аналоглар ҳақида эшитамиз. Аммо бу атамалар, айниқса, уларнинг таркиби ҳақида гап кетганда, бир хил маънони англатмаслигини биласизми? Келинг, бу дорилар нима билан фарқ қилишини ва нима учун бу ҳақда билиш муҳимлигини кўриб чиқайлик. Женериклар - бу асл препаратлар билан бир хил таъсир қилувчи моддаларга эга бўлган дорилардир. Бироқ, уларни турли компаниялар ишлаб чиқаради, шунинг учун номлар ҳар хил. Женериклар ва оригинал препаратларнинг таркиби ўхшаш бўлса-да, ингредиентларнинг сифати ва ишлаб чиқариш шароитлари бошқача бўлиши мумкин, бу эса дори воситасининг самарадорлигига таъсир қилади. Аналоглар - бу бир хил касалликни даволашда ёрдам берадиган дорилар, асллари каби, лекин бошқа таъсир қилувчи моддалар билан. Таркибидаги фарқлар туфайли улар организмга бошқача таъсир қилиши, бошқа ножўя таъсирларга ва қўллаш усулларига эга бўлиши мумкин. Женериклар ва аналоглар бир хил касалликни даволаши мумкин бўлса-да, уларнинг таркиби ва хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади.  

  • 9 Август, 17:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech