Янгиликлар

not found

Юнусободда “Электрон рецепт” модули тўлиқ йўлга қўйилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир Асилбек Худаяров ва Бош прокурор ўринбосари — департамент бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида “Электрон рецепт” тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириш ва уни бутун республикага намуна қилиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбирда туман бўйича тизимга бириктирилган аҳоли 359 минг нафардан зиёдни ташкил этиши таъкидланди. Айни чоғда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ҳудуддаги 10 та бирламчи тиббий санитария муассасасига 8 та хусусий ва ижтимоий дорихона бириктирилган ҳамда улар ўртасида шартномалар имзоланган. Эндиги босқичда эса “Электрон рецепт” модулини Юнусободда тўлиқ йўлга қўйиш талаб этилмоқда. Шу боис йиғилишда ҳудуддаги мавжуд ахборот тизимларини “Электрон рецепт” модулига интеграция қилиш, агар бўлмаса, қисқа муддатда йўлга қўйиш билан боғлиқ амалий чоралар белгилаб олинди.

  • 15 Май, 14:53
  • Батафсил
not found

Қулоқ инфекциясини 24 соат ичида даволаш усули топилди

Aмерикалик тадқиқотчилар бир кунда ўткир ўрта отитни енгиллаштирадиган гелни ишлаб чиқди. ACS Nano журналидаги ҳисоботга кўра, янги дори лаборатория ҳайвонларида инфекцияни 24 соат ичида ножўя таъсирларсиз ёки қайталаниш хавфисиз йўқ қилган. Бир неча кун давомида қабул қилиниши керак бўлган стандарт антибиотиклардан фарқли ўлароқ, янги препарат тўғридан-тўғри қулоқ пардасига қўлланилади. Бу ошқозон-ичак трактидаги оғирликни камайтиради ва антибиотикларга қаршилик ривожланишини олдини олади. Олимлар препарат қулоқ пардасининг ҳимоя тўсиғини енгиб ўтиши учун сипрофлоксацин антибиотигини манфий зарядли липозомаларга жойлаштирди. Липозомалар тана ҳароратида қотиб қоладиган ва препаратнинг аста-секин чиқарилишини таъминлайдиган гидрогел билан аралаштирилди. Ўтказилган тажрибаларда янги формула 100 фоиз яхши натижа берди: ҳайвонларга бир марта қўлланилгандан кейин 24 соат ичида касалликдан халос бўлишди ва яллиғланиш бир ҳафта давомида қайталанмади. Муаллифларнинг фикрича, бундай терапия ёш болали оилаларга қўл келади ва антибиотиклар истеъмолини камайтириши мумкин.

  • 15 Май, 08:50
  • Батафсил
not found

Бактериялар ва вируслар инсон танасидан ташқарида қанча вақт яшайди?

Бактериялар ва вирусларнинг яшаш муддати уларнинг турига ва улар жойлашган юзасига боғлиқ. Шамоллашни келтириб чиқарувчи вирусларШамоллашни келтириб чиқарувчи вируслар ёпиқ сиртларда 7 кундан ортиқ яшаши мумкинлиги исботланган. Умуман олганда, вируслар ғовакли юзаларга ( мато ва тўқимачилик буюмлари) қараганда зангламайдиган пўлат ва пластмасса каби силлиқ (сувга чидамли) сиртларда узоқроқ яшайди. Шамоллашни келтириб чиқарувчи вируслар юзада бир неча кун яшаши мумкин бўлса-да, касаллик келтириб чиқариш қобилияти 24 соатдан кейин пасайишни бошлайди. Кўпгина вируслар қўлларнинг юзасида камроқ яшайди, аммо умумий шамоллаш қўзғатувчи риновирусларнинг 40% қўлда бир соат давомида юқумли бўлиб қолади. Баъзида болаларда оғир касалликка олиб келадиган респиратор синситиал вируси (РСВ) овқатланиш столида 6 соатгача, мато ва қоғозда - 30-45 дақиқа, терида - 20 дақиқагача яшаши мумкин. Грипп вируслариҚаттиқ сиртларда улар 24 соат яшаши мумкин. Грипп вируслари матода атиги 15 дақиқа яшай олади. Грипп вируслари ҳаводаги намлик томчиларида бир неча соат, паст ҳароратларда эса узоқроқ яшаши мумкин. Болаларда круп (нафас йуллари ўткир инфекцияси)пайдо бўлишига олиб келадиган парагрипп вируси қаттиқ сиртда 10 соат, юмшоқ юзада эса 4 соатгача яшаши мумкин. Ичак инфекциялариИчак инфекцияларининг қўзғатувчиси турли микроорганизмлар бўлиши мумкин, жумладан E. coli, Salmonella, Clostridium difficile ва Campylobacter каби бактериялар, шунингдек норовирус ва ротавирус каби вируслар.Salmonella ва Campylobacter қаттиқ юзалар ва матоларда тахминан 1-4 соат яшаши мумкин, норовирус ва Clostridium difficile эса анча узоқроқ яшаши мумкин. Бир тадқиқотга кўра, Clostridium difficile беш ойгача ҳаётийлигини йўқотмайди. Норовирус қаттиқ сиртларда бир неча кундан ҳафта давомида яшаши мумкин.Ичак инфекциялари тарқалишининг олдини олиш учун шахсий гигиена талабларига риоя қилиш керак. МРЗС (метициллинга чидамли олтин стафилококклар)Олтин стафилококклар, МРЗС инфекциясини келтириб чиқарадиган бактериялар юзаларда бир неча кун ёки ҳатто ҳафталар давомида яшаши мумкин. МРЗС бактериялари баъзи бактериялар ва вирусларга қараганда сиртларда узоқроқ яшаши мумкин, чунки улар намликсиз яхши яшайди. МРЗС бактериялари одатда қаттиқ сиртларда юмшоқ сиртларга қараганда узоқроқ яшайди. ГерпесГерпес вируслари пластмассада тўрт соат, матода учта ва терида икки соат яшаши мумкин. Aгар сизда герпес тошмаси пайдо бўлса, пуфакчаларга тегманг. COVID-19Нарса, буюмлар юзасида — 22 даража илиқ ҳаво ва 40 фоиз намликда бир неча соатдан беш кунгача сақланади. Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз. Вирус 56 даражагача қиздирилганда 15 дақиқа ичида ҳалок бўлади. ОИТСҲавода бир неча дақиқа. Ишлатилган шпритсларда, 22 даражадан 37 гача бўлган ҳароратда, 7 кунгача. Дезинфекция воситаларига чидамсиз. 56 даражагача қиздирилганда 30 дақиқа фаол, қайнатилганда 1 дақиқадан сўнг ҳалок бўлади. РотавирусларВодопровод сувида икки ойгача. Атроф-муҳит юзаларида 45 кунгача, мева ва сабзавотлар сиртида 5 кундан 30 кунгача сақланади. Дезинфекция воситаларига чидамли, 50 даражагача бўлган иссиқликка бардош бера олади ва ҳатто хлорланган сувда ўлмайди. ҚизамиқМуҳитдаги сиртлар ва ҳаводаги -15 ва ундан паст ҳароратларда бир неча ҳафта давомида, хона ҳароратида бир неча соат тирик қолади холос. Вирус ультрабинафша нурлари ва кундузги ёруғлик таъсирида нобуд бўлади.

  • 14 Май, 12:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech