Янгиликлар

not found

Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди. Лаборатория хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди. Шунингдек, маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги ҳамда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланган.

  • 11 Сентябрь, 08:44
  • Батафсил
not found

Қалбаки дори воситалари янада камроқ бўлади

Тошкент шаҳрида 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди, унда мамлакатлар бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, бош вазирлар Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирокида дори воситаларидаги маркировка кодларини ўзаро алмашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида бир мамлакатдан бошқасига олиб чиқилаётган дори воситалари тўғрисида маълумот алмашишга қаратилган. Ушбу қадам қалбаки ва сохта дориларга қарши курашни сезиларли даражада кучайтиради. Ҳозирда фаолият кўрсатаётган мониторинг тизими дорихоналарга контрафакт маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, келишув экспорт қилинадиган дори воситаларни маркировкалаш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқаришда катта шаффофликни таъминлайди, бу эса ўз навбатида беморлар учун хавфсизликни оширади.

  • 10 Сентябрь, 18:01
  • Батафсил
not found

Аломатларсиз пайдо бўладиган 3 та хавфли касаллик

Aтеросклероз, жигар касалликлари ва онкология симптомларсиз ривожланиши мумкин. Бу ҳақда терапевт Aлексей Хухрев маълум қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, одам жигар билан боғлиқ муаммоларни сезмаслиги мумкин, чунки бу органда оғриқ рецепторлари йўқ. Шунинг учун ўсимта ёки сурункали гепатит одатда мунтазам текширувлар пайтида тасодифан аниқланади. Онкология ҳам яққол аломатларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар одатда белги бермайди. Aтеросклероз ҳам сезилмасдан ривожланиши мумкин - юқори холестерин ҳеч қандай аломат билан бирга келмайди, дейди мутахассис. Гипертонияни ҳам шу рўйхатга киритиш мумкин: баъзилар босим 200 га кўтарилганда ҳам ҳеч нарсани сезмасликлари мумкин, баъзилари учун ҳатто меъёрдан озгина оғиш ҳам нохуш аломатларни беради, деб тушунтирди шифокор. Мутахассис соғлиқдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар йили текширувдан ўтишни маслаҳат берди.

  • 10 Сентябрь, 15:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech