10:00 (14.10.2024)
506
Дунёда ҳақиқатан ҳам шундай касалликлар борки, улардан бир кунда, ҳатто бир неча соат ичида вафот этиш мумкин. Яхшиямки, уларнинг сони унчалик кўп эмас ва бу касалликлардан ўзимизни асрашимиз мумкин.
Эбола вируси
Эбола вирусининг хавфси ҳақида кўп марта гапирилган. Ўлим даражаси 50% дан 90% гача бўлишидан ташқари, у жуда юқумли. Эбола вирусига қарши вакцина ҳали ихтиро қилинмаган. Касалликнинг биринчи аломатларидан бошлаб, ўлимга олиб келувчи катта қон кетиш даражасигача бир неча соатдан бир кунгача вақт кетиши мумкин.
Яхши томони шундаки, вирус ҳаво томчилари билан эмас, балки фақат касал одамларнинг тана секрецияларига тегиш орқали юқади. Шунинг учун инфекцияланган одамлар деярли дарҳол изоляция қилинади. Ёмон томони: вируснинг табиий ўчоқлари соғлиқни сақлаш тизими ривожланмаган камбағал мамлакатларда жойлашган, шунинг учун касалликни дарҳол аниқлаш жуда қийин. Иккинчидан бугун одамлар дунё бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бу эса касалликни бир қитъадан иккинчисига тарқалишига бир неча соатлар кифоя дегани.
Юрак ишемик касаллиги
Унинг ҳалокатли шаклларидан бири миокард инфарктидир. Юрак организмнинг насоси эканлигини унутмаслик керак. Қон тортишиш кучига қарши пастдан юқорига ҳаракат қилади, чунки артерия ва томирлардаги босим ҳар хил. Юракнинг мушакни озиқлантирадиган ўз томирлари бор. Улар коронар деб аталади. Агар юрак артерияларининг деворлари склеротик бўлиб қолса, томирлар тораяди ва юрак ишемик касаллиги пайдо бўлади.
Касаллик юрак томирларининг тромбозига олиб келади ва ҳужайра озиқланиши тўхтайди. Ҳужайралар узоқ вақт давомида озиқланиш ва кислородсиз яшай олмайди. Агар 30 дақиқадан сўнг озиқланиш ва кислород етказиб бериш нормаллашмаса, ҳужайра ўлими содир бўлади.
Юрак хуружи хавфини камайтириш учун 30 ёшдан кейин мунтазам равишда кардиолог кўригидан ўтиш, шунингдек чекишни ташлаш керак. Жисмоний фаоллик етарли бўлиши жуда муҳим - бу қон томирларини янада эластик қилади, шунингдек артерияда атеросклеротик пилакчалар (бляшкалар) ривожланишини олдини олади. Қон босимини ҳам мунтазам кузатиб бориш керак!
Туляремия
1910 йилда Калифорния вабо станциясининг бир гуруҳ олимлари ғалати йирингли яраларни пайқашди. Aввалига улар бу бубон вабоси (чума) деб ўйлашди. Aммо бубон вабосининг микробини топиб бўлмади, лекин янги, илгари номаълум бўлган бактерия - Bacterium tularensis топилди. Кейинчалик у билан ишлаган олим шарафига Francisella tularensis деб номланди.
Инкубация даври бир неча соатдан 21 кунгача давом этади. Касалликнинг биринчи кунларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши, кучли бош оғриғи, бош айланиши, мушаклар оғриқлари кузатилади. Касалликнинг кўплаб шакллари мавжуд ва у жуда тез ривожланади.
Туляремияни антибиотиклар билан даволаш мумкин бўлса-да, яхшиси инфекцияни юқтирмаслик керак. Инфекция одамларга кўпинча касал ҳайвонлар орқали юқади. Туляремия таёқчаси ташувчилари: қуёнлар, сув каламушлари, сичқонлар. Шунингдек кам ҳолатда инфекция ифлосланган озиқ-овқат ва сув орқали юқиши мумкин. Агар очиқ жойларда жуда ёқимли қуённи кўрсангиз ҳам, унга яқинлашманг, шунингдек, каламушлар кўп бўлган жойларда сайр қилманг.
Менингококк инфекцияси
Бактериялар мия ва орқа мия мембраналарини йўқ қиладиган жуда хавфли бактериал касаллик. Менингококкнинг асосий қурбонлари болалар ва қариялардир. 50% ҳолларда касаллик ўлим билан якунланади. Aммо, тузалишга муваффақ бўлганлар ҳам касалликнинг оғир оқибатларидан қутула олмайди.
Касаллик бирин-кетин пайдо бўладиган ва 24 соат ичида ўлимга олиб келадиган жуда агрессив белгиларга эга. Инфекцион манбаи касал одамлар ва бактерияларни ташувчилардир. Юқиш йўли -ҳаво орқали, аммо инфекция бемор билан жуда яқин масофада бўлишни талаб қилади. Вакцина ёрдамида касалликнинг олдини олиш мумкин. Бугунги кунда менингококк касаллигининг барча штаммларига қарши эмлаш мавжуд.
Инсульт
Бош мия касалликлари бутун дунёда катта муаммо ҳисобланади. Мия қон томирлари касалликлари - бу миядаги қон томирларининг шикастланиши билан тавсифланган касалликларнинг бутун гуруҳи: ишемик инсульт, мия ичида қон кетиши ва бошқалар. Одатда, ривожланган атеросклероз ва артериал гипертензия бу касалликларга олиб келади.
Мия қон айланиш тизимининг бузилиши юрак-қон томир тизими касалликлари гуруҳида ўлимнинг юрак ишемик касаллигидан кейин иккинчи энг кенг тарқалган сабабидир.
Қандай қилиб олдини олиш мумкин? Бу жуда оддий: чекишни ташлаш, вазнни назорат қилиш, уйқу режимига риоя қилишингиз, стрессдан қочиш керак ва агар сиз хавф остида бўлсангиз, текширувларни эътиборсиз қолдирманг. Энг муҳими, қон босимини кузатиб боришдир.
Инсультни қандай тез аниқлаш мумкин (4 белги):
- одамдан табассум қилишни сўранг. Aгар табассум бир томонлама пайдо бўлса, ишлар ёмон;
- оддий иборани айтишни сўранг - нутқ бузилиши кузатилмаслиги керак;
- икки қўлини кўтаришини сўранг - у бир вақтнинг ўзида уларни кўтариши керак;
- тилини чиқаришни сўранг - уни бир томонга буриш керак эмас.
Вабо
Нопок сув ичиш ёки Vibrio cholerae бактерияси билан ифлосланган нарсаларни истеъмол қилгандан кейин ривожланадиган ўткир ичак инфекцияси. Баъзида вабо бир неча соат ичида ўлимга олиб келади: ҳаммаси оғир диарея билан бошланади, сувсизланиш пайдо бўлади, кейин эса ўлим.
Энг оддий олдини олиш усули санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш: сувни дезинфекция қилиш, қўл ювиш, озиқ-овқат маҳсулотларига иссиқлик билан ишлов бериш, умумий жойларни дезинфекция қилиш. Aммо агар сиз ушбу хавфли бактерия топилган ҳудудга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, яхшиси вабога қарши вакцина олганингиз яхши.