Янгиликлар

not found

2024 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тиббий хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади. Қуйидаги савдо айланмаси бўйича ҚҚС тўланади: ➖ тиббий хизматлар;➖ ветеринария хизматлари;➖ дори воситалари;➖ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар. Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қуйидагилар бўйича ҚҚС тўланади: ♦ дори воситалари;♦ ветеринария дори воситалари;♦ тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё. Шунингдек: ➖ Субсидиялар, имтиёзлар ва преференсиялар тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда ажратилади ва қўлланилади. ➖ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимлари ташкил этилади. ➖ ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан электрон тижорат орқали ваучер асосида таъминлашни тўхтатмаган ҳолда, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар электр юритмали кресло-аравача ва эшитиш мосламаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш ва муҳтож шахсларга етказиб бериш ваколати берилади;  ➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади. Бунда, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; ➖ махсус ахборот платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича «ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида ўқитилади.

  • 28 Март, 11:48
  • Батафсил
not found

Дунёдаги энг қиммат дори рўйхатга олинди

АҚШда дунёдаги энг қиммат дорига рухсат этилди, унинг битта дозаси — 4,25 млн доллар. Бу дори болаларнинг кам учрайдиган ва ўлим хавфи юқори касаллигини даволаш учун қўлланилади, деб хабар берди Scripps News. Гап Orchard Therapeutics компанияси ишлаб чиққан Lenmeldy дори воситаси ҳақида боряпти. Бу дори метахроматик лейкодистрофия (МЛД) билан хасталанган болаларни даволаш учун ягона восита бўлиб қолмоқда. Метахроматик лейкодистрофия давоси йўқ наслий касаллик бўлиб, А арилсулфатаза (АРСА) ферменти етишмовчилигига олиб келувчи ген мутацияси билан боғлиқ. Бунинг оқибатида ҳужайраларда сульфатидлар деб аталувчи заҳарли ёғлар тўпланиб қолади. Улар нерв толалари атрофидаги ёғ қопламини емиришни бошлайди. Оқибатда боланинг нерв тизими бузилиши ва бутунлай ишдан чиқиб, ўлимга олиб келиши мумкин. Аксарият ҳолларда касаллик кечиккан МЛД сифатида таснифланади, яъни симптомлари 6 ойликдан 2 ёшгача даврда пайдо бўлишни бошлайди. Бу тоифага мансуб болалар 5 ёшгача вафот этади. Бошқа ҳолатларда ювенил МЛД кузатилиб, касалликнинг бу тоифасига мансуб беморлар симптомлар пайдо бўлганидан сўнг 6–14 йил давомида вафот этади. ФДA клиник синовида 37 нафар болалар иштирок этди. Уларга дорининг бир дозаси берилди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, препаратни қўллаш мазкур препаратни қабул қилмаган болаларга нисбатан жиддий ҳаракат бузилиши ёки ўлим хавфини сезиларли даражада камайтирди. Ва ФДA маълумотларига кўра, терапия билан даволанган болаларнинг 71 фоизи 5 ёшида бошқалар ёрдамисиз юра олган, 85 фоизи эса нормал IQ ва нутқ кўрсаткичларига эга бўлган. Бугунги кунда Lenmeldy юқоридаги ҳар икки тоифа МЛД хасталиги учун ягона дори воситаси саналади. Янги дори беморларга, симптомларни камайтирган ҳолда, кўпроқ умр кўриш имконини беради, дейилади хабарда.

  • 28 Март, 08:47
  • Батафсил
not found

Японияда 100 дан ортиқ одам БФҚ истеъмол қилганидан кейин касалхонага ётқизилди

Японияда Kobayashi Pharmaceutical фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қизил хамиртурушли гуруч қўшимчаларини қабул қилган икки киши вафот этди ва 106 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 26-март куни Kyodo агентлиги ишлаб чиқарувчи компания ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди. Таъкидланишича, жабрланганлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 25 март куни кела бошлаган. Икки кун ичида шунга ўхшаш аломатларга эга бўлган хабарлар сони 26 тадан 106 тага кўтарилдган. Корпорация маълумотларига кўра, шикастланган партия Осакадаги корхонасида ишлаб чиқарилган. Aйни пайтда қизил хамиртурушли гуручдан фойдаланиладиган бир нечта маҳсулот линияси ишлаб чиқаришдан тўхтатилган ва сотувдан олиб ташланган. Ҳукумат шифобахш хусусиятларга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини шошилинч текширишни ташкил қилади. Ушбу туркумга 6 мингга яқин маҳсулотлар киради.

  • 27 Март, 11:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech