Янгиликлар

not found

Тошкентда бир ойда бир марта “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Хабар берганимиздек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. 2024 йилги давлат дастурида қайд этилишича, кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллардан чиқинди газлар таъсирини камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади. Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келади ва шу орқали аҳолига намуна кўрсатиб боради.

  • 1 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритаётганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “N.-Sh.” хусусий корхонаси раҳбари С.Х. ушбу корхона дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Бензонал” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан туман ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Ж.М. “Чиғатой Дарвоза” МФЙ ҳудудида фуқаро Н.Х.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Гулобод кўчасида фуқаро М.Ю.га жами 180 дона “Редуксин Лайт” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 31 Январь, 16:57
  • Батафсил
not found

Оғиз орқали юбориладиган вабога қарши вакцинанинг бир дозаси камида 36 ой давомида ҳимоя қилади

Aфриканинг вабо эндемик шаҳридаги эмлаш кампанияси Eubiologics вакцинасининг бир дозаси инфекциядан уч йил давомида етарли даражада ҳимоя қилишини аниқлади. Жон Хопкинс университетининг эпидемиология бўлими аъзоси, доктор Эспоир Бвенге Малембака Healio ресурсига берган изоҳида, ҳозирги вақтда оғиз орқали вабога қарши вакцинанинг бир марталик дозаси, айниқса 5 ёшгача бўлган болаларни ҳимоя қилишининг кучи ва давомийлиги тўғрисида етарли далиллар мавжуд эмас. Унинг сўзларига кўра, Конго Демократик Республикасининг Увира шаҳри мамлакатда вабо тарқалиш марказларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда вабога қарши оммавий эмлашда Euvichol-Plus оғиз вакцинасидан фойдаланилган, иммунизация қилинганларнинг аксарияти ушбу препаратнинг битта дозасини олган. Малембак жамоаси вабо билан касалланган беморларни рўйхатга олган ҳолда назорат тадқиқотини ўтказди. Назорат гуруҳи икки хил даврда кузатилган тегишли демографик профилга эга шахслардан иборат эди: 10.14.2021 дан 03.10.2022 йилгача (эмлашдан кейин 12-17 ой) ва 21.11.2022 дан 18.10.2023 гача (эмлашдан кейин 24-36 ой). Ҳаммаси бўлиб, тадқиқотда вабо билан касалланганлиги тасдиқланган 658 бемор ва назорат гуруҳидан 2274 киши иштирок этди. Ҳисоб-китоблар бир дозали вакцинанинг самарадорлиги : -52,7% эмлашдан 12-17 ой ўтгач- ва 44,7% эмлашдан кейин 24-36 ой эканлигини кўрсатди Тадқиқот шуни кўрсатдики, 5 ёшгача бўлган болаларда эмлашдан кейинги дастлабки 12-17 ой ичида ҳимоя даражаси худди кекса беморларда бўлгани каби бўлади. Малембакнинг сўзларига кўра, тадқиқот вакцинасидан фойдалангандан уч йилдан кейин ҳимоя даражаси сезиларли даражада - 32,9% гача камайганлигини кўрсатган.

  • 31 Январь, 13:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech