Янгиликлар

not found

Дунё бўйлаб тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб тамаки истеъмолчилари сони 1,25 миллиард кишигача камайди (катталарнинг ҳар беш нафаридан бири), 2000 йилда бу кўрсаткич ҳар 3 кишига бир нафарни ташкил этарди. ЖССТ ҳисоботига кўра, тамаки истеъмолининг қисқариши 150 та мамлакатда қайд этилган. Хусусан, Бразилияда 2010 йилдан бери тамаки истеъмоли 35 фоизга камайди, Нидерландия эса 30 фоизлик кўрсаткичга эришишга яқин турибди. «Сўнгги йилларда тамаки назорати соҳасида ютуқларга эришилди, аммо ҳозир хотиржам бўладиган вақт эмас», — деди ЖССТ соғлиқни сақлаш бўйича директори Рюдигер Крех. Унинг таъкидлашича, тамаки саноати «сон-саноқсиз ҳаётлар эвазига фойда ортидан қувмоқда». Шунингдек, «соғлиқни сақлаш сиёсатини манипуляция қилиш ҳамда ўзининг ҳалокатли маҳсулотларини сотиш имкониятидан фойдаланмоқда». Шунинг учун ЖССТ мамлакатларни тамакига қарши курашни давом эттиришга ва тамаки саноати таъсирига қарши туришга чақиради. ЖССТ маълумотларига кўра, Жануби-Шарқий Осиёда тамаки истеъмол қиладиган аҳолининг энг юқори улуши 26,5% ни ташкил қилади. Европа минтақасида бу кўрсаткич 25,3% ни ташкил этади. Европа минтақасидаги аёллар ўртасида тамаки истеъмоли глобал ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп ва пасайиш бошқа минтақаларга қараганда анча секинроқ. Ўзбекистонда, ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда тамаки истеъмолчилари сони 3,83 млн кишини ташкил этади, улардан 3,71 миллиони эркаклар ва 123 минг нафари аёллардир. ЖССТ прогнозларига қараганда, 2025 йилга бориб дунёда тамаки истеъмоли 2010 йилга нисбатан 25 фоизга камаяди. Дунёнинг фақат 56 та давлати 30 фоизга қисқаришга эришади. Ташкилот қайд этишича, Конго, Миср, Индонезия, Иордания, Уммон ва Молдова каби баъзи мамлакатларда тамаки истеъмоли ўсишда давом этмоқда.

  • 19 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Дунёдаги энг йирик 5 та дорихона тармоқлари

Дорихона тармоқлари тобора ўсиб бораётган дунё аҳолисини турли хил фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари билан таъминлашда ажралмас рол ўйнайди. Бугун дунёдаги энг йирик бешта дорихона тармоғи, уларнинг кучли томонлари, бозордаги ўрни, асосий таклифлари ва глобал соғлиқни сақлаш ландшафтига таъсирини ўрганамиз. Cardinal Health, Inc. Рўйхатда бешинчи ўринда Cardinal Health, Inc. фармацевтика ва тиббий буюмларнинг глобал дистрибютори сифатида фаолият юритувчи Америка трансмиллий компанияси ҳисобланади. Компания, шунингдек, ядровий тиббиёт ва фармацевтика формулалари хизматлари каби турли соҳаларда ҳам ишлайди. Kardinal  АҚШ соғлиқни сақлаш тизимининг асосидир, АҚШ касалхоналарининг деярли 90 фоизига,  60 000 дан ортиқ дорихоналар ва 10 000 дан ортиқ ихтисослашган шифокорлар идоралари ва клиникаларга  хизмат кўрсатади. Ушбу кенг қамровли таъсир компанияни соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тарқатишда етакчига айлантирган. Бозорга таъсири Kardinal соғлиқни сақлаш экотизимида асосий роль ўйнайди. Турли хил шароитларда, турли хил масофалардаги   тиббий муассасалар, шифохоналар ва дорихоналарга  дори-дармонларни қулай ва арзон етказилиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги натижаларига ижобий таъсир кўрсатади. Wal-Mart Stores, Inc. Ўзининг улкан чакана операциялари билан танилган Wal-Mart Stores, Inc. фармацевтика соҳасида муҳим рол ўйнайди. Компаниянинг турли мамлакатларда 4700 дан ортиқ дорихоналари мавжуд. Бозорга таъсири Wal-Mart асосий дори-дармонлар ва тиббий хизматларидан фойдаланишни демократлаштирди, бу билан соғлиқни сақлашда натижаларни яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда. Makkesson корпорацияси Учинчи ўринни эгаллаган McKesson корпорацияси Қўшма Штатларда жойлашган тиббиёт ва хизматларни тақсимлаш бўйича глобал етакчи ҳисобланади. Бозорга таъсири Таъминот занжирида муҳим роль ўйнаган МcКессон дори-дармонларни тиббий муассасаларга муаммосиз етказиб беришни таъминлаш учун инфратузилмасини мунтазам яхшилаб боради. CVS Health Corporation Американинг яна бир фармацевтика гиганти CVS Health Corporation  рўйхатда иккинчи ўринни эгаллайди. 9,900 дан ортиқ чакана савдо нуқталари ва кучли интернет тизимининг мавжудлиги билан CVS Health кенг қамровли дорихона хизматларини, жумладан, рецепт асосида дори воситалари билан таъминлашни,  дори-дармонлар бўйича маслаҳатлар ва эмлашларни тақдим этади. Бундан ташқари, MinuteClinic клиникалари енгил касалликлар ва жароҳатлар учун қулай тиббий хизматларни таклиф қилади. Бозорга таъсири CVS Health дори-дармонлар ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларининг мавжудлиги билан    аҳоли саломатлигига катта таъсир кўрсатади. Walgreens Boots Alliance Америка Қўшма Штатларида жойлашган Walgreens Boots Alliance дунёдаги энг йирик дорихоналар тармоғидир. Компания ҳар куни 11 мамлакатда 18 500 дан ортиқ дорихоналардан иборат кенг тармоқ орқали миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатади. Ўзининг қулайлиги ва хилма-хил маҳсутлар танлови билан танилган Walgreens Boots Alliance рецепт бўйича дори-дармонлар, рецептсиз дори-дармонлар, саломатлик ва соғломлаштириш маҳсулотлари ва турли хил соғлиқни сақлаш хизматларини таклиф этади. Walgreens Boots Alliance дорихоналар тармоғи чакана савдода етакчи бўлиб, ўзининг кенг ва хилма-хил хизматлари, таклифлари орқали миллионлаб мижозларининг саломатлигини тиклашга ёрдам беради. Глобал фармацевтика саноати технологик тараққиёт, истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларининг ўзгариши ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар каби омиллар таъсирида ривожланишда давом этмоқда. Walgreens Boots Alliance-дан Cardinal Health гача, бу дорихона тармоқлари кенг чакана савдо тармоқлари, инновацион соғлиқни сақлаш хизматлари ёки таъминот занжирини самарали бошқариш орқали дунё тиббиётига муҳим ҳисса қўшади. Саноат ривожланиб борар экан, бу компаниялар дунё бўйлаб одамларнинг сифатли дори-дармонлар ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб, ривожланаётган тенденцияларга мослашиши мумкин.

  • 18 Январь, 09:02
  • Батафсил
not found

Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

Санитария эпидемиологик осойишталик маркази сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида PM2,5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганини таъкидлаб, ундан ҳимояланиш бўйича тиббий тавсиялар берди. Қайд этилишича, атмосфера ҳавосидаги муаллақ РМ2,5 заррачалари нафас йўлидан ўтувчи заррачалардир. Улар газ алмашинуви содир бўладиган алвеолалар ва ўпка капиллярларига кириб, тизимли қон оқимидан ўтади. Турли органларга кириб, тўқималарнинг ҳужайраларига бевосита маҳаллий таъсир кўрсатади. Экспертларнинг сўзларига кўра, майда дисперс заррачалар ҳужайра мембраналарига кириб бориш қобилиятига эга. Бундан ташқари, уларнинг органлар ва тўқималарда сурункали тўпланиш хавфи мавжуд. Атмосфера ҳавосида РМ10 ва РМ2`нинг юқори концентрациясига узоқ муддатли таъсир қилиш яллиғланиш, канцероген, тератоген, ситотоксик таъсирга эга бўлиб, аллергопатологиянинг ривожланишига ҳисса қўшади ва инсоннинг умр кўриш давомийлигига таъсир қилади. Мутахассислар бу заррачаларидан ҳимояланиш учун хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туришни маслаҳат бермоқда. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилишини эслатиб, нам сочиқларни осиб қўйишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, қуйидаги тавсияларни амалга ошириш зарур: деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпиш; кўпроқ сув ичиш; очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чеклаш; тез-тез душ қабул қилиш, айниқса, ташқаридан уйга киргач (бу жараён нафас олишни енгиллаштиради); оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташлаш; кўзларни ювиш (айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун) тавсия этилади. Қўмита, шунингдек, нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарурлигини таъкидлади.

  • 17 Январь, 17:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech