Янгиликлар

not found

Буюк Британияда сунъий интеллектга эга стетоскопларни ўрганиш бошланди

Буюк Британияда юрак касалликлари диагностикасини яхшилашга мўлжалланган Eko номли сунъий интеллект технологиясига эга стетоскопни ўрганиш бошланди. Унга 3 миллиондан ортиқ беморга хизмат кўрсатувчи 200 нафар шифокор жалб этилади. Лондон ва Уэльсдаги умумий амалиёт клиникалари сунъий интеллектга эга стетоскопга эга бўлади, бу шифокорларга юракнинг структуравий касалликларини кўрсатадиган шовқинларни сонияларда аниқлашга ёрдам беради. Мутахассислар тиббий маҳсулотдан Лондон Империал коллежи томонидан олиб борилаётган тадқиқот доирасида фойдаланади, деб хабар беради Innovation Origins. Сунъий интеллектга эга ақлли стетоскоплар 100 та бирламчи тиббий ёрдам клиникаларида шифокорларга юрак етишмовчилигини баҳолашда ёрдам бериш учун ишлатилади. Eko стетоскоплар шифокорлар орасида тасодифий тақсимланади. Бунга параллел равишда, назорат гуруҳидаги беморлар сунъий интеллект воситасидан фойдаланмасдан текширилиши ҳам давом этади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бирламчи тиббий ёрдамда сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш Буюк Британиядаги миллионлаб одамларнинг юрак-қон томир касалликларини яхшилаши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, унинг ёрдамисиз шифокорлар юракнинг структуравий касалликларини кўрсатадиган шовқинларнинг атиги 43 фоизини аниқлайди ва Eko стетоскоплари ёрдами билан 90 фоизгача аниқлаш мумкин. Лойиҳани молиялаштириш 1,2 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

  • 14 Ноябрь, 14:59
  • Батафсил
not found

ЖССТ коронавирусни даволаш бўйича тавсияларини янгилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган беморларни даволашга доир тавсияларини янгилади. Мазкур қўлланма COVID-19ни муолажа қилишга тааллуқли янги усулларнинг клиник синовлари бўйича жамланган сўнгги хулосаларга асослаган.Янги тавсияларга кўра, коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш хавфининг уч асосий тоифаси мавжуд: юқори, ўрта ва паст.Кўрсатмалар госпитализация хавфи юқори ва ўрта бўлган беморларда вирусга қарши ремдесивир ҳамда молнупиравир препаратларини қўллаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.Унга мувофиқ, шифохонага ётқизиш хавфи ўрта ёки паст бўлган ва хасталик енгил ўтаётган беморларга ремдесивир ҳамда молнупиравир дориларини қўллаш тавсия этилмайди.Бу препаратлардан фақат юқори хавф гуруҳига мансуб кишиларда тиббий кўрсатмага кўра фойдаланиш таклиф этилади.Ўз навбатида, вирусга қарши янги VV116 препаратини клиник синовлардан ташқари, касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, ҳар қандай даражасида қўллаш тавсия этилмайди. Бундай чеклов коронавирусга чалинган беморларда ивермектин дорисини қўллашда ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқ.Мутахассислар фикрича, янги тавсиялар COVID-19нинг айни пайтдаги фаол мутация ва субвариантларига хос хусусиятлар ҳамда глобал эмлаш жараёнидан кейин инсонлар иммунитетида ҳосил бўлган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

  • 14 Ноябрь, 11:48
  • Батафсил
not found

Ҳомиладорлик пайтида Д витамини қабул қилиш болаларда астма хавфини камайтиради

Aмерикалик тадқиқотчилар ҳомиладорлик даврида Д витамини қабул қилиш келажакда болаларда астма хавфини камайтиришини аниқлашди. Иш натижалари Aллергия ва клиник иммунология журналида чоп этилган. Д витаминини астмани камайтириш бўйича 15 йиллик синов маълумотларини кўриб чиқишда муаллифлар ҳомиладор аёлларнинг икки гуруҳини, сўнгра уларнинг уч ва олти ёшли болаларини ўрганишди. Иштирокчилар ҳомиладорликнинг 10 дан 18 ҳафтасига қадар кузатила бошланди. Иккала гуруҳдаги оилаларда аллергия ёки астма билан каксалланганлар бор эди. Биринчи гуруҳ иштирокчилари Д витаминини 4400 халқаро бирлик (МЕ) дозасида қабул қилишди. Иккинчи гуруҳ аёллар пренатал витаминлар билан бирга плацебо қабул қилишди. Маълум бўлишича, биринчи гуруҳдаги оналардан туғилган болалар астма билан 20 фоизга камроқ касал бўлишди. Шу билан бирга, олти ёшда бу касалликнинг эҳтимоли 50 фоизга камайди. Шуни таъкидлаш керакки, кузатув ва клиник тадқиқотлар натижалари бир хил эмас. Биринчи гуруҳ натижалари ҳомиладорлик даврида Д витаминининг юқори даражаси астмадан ҳимоя қилиши мумкинлигини тасдиқланди. Шунингдек, клиник тадкикотлар моддани қўшимча сифатида қабул қилиш самарали эмаслигини кўрсатмади.Ҳомиладорлик даврида ўзига хос озиқ моддаларнинг ролини тўғри аниқлаш учун гуруҳдаги озиқ моддалар дозасини, қўшимча вақтни ва бошланғич даражасини ҳисобга олиш керак. Дастлабки тадқиқот буни ҳисобга олмади, шунинг учун келажакда кўпроқ тадқиқотлар режалаштирилган.

  • 14 Ноябрь, 09:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech