Янгиликлар

not found

Россиялик олимлар томонидан инновацион қон тўхтатиш воситаси ишлаб чиқилди

Томск давлат университети олимлари табиий полисахаридлар асосидаги Sanguis гемостатик гелини тақдим этишди. Полисахаридлар тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган физик ва кимёвий хусусиятларга эга углеводлардир. Sanguis бир зумда қон кетишини тўхтатади ва яра юзасида ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади. Бундан ташқари, гель мутлақо хавфсиз ва тирик тўқималарга мос келади. Гелни ҳар қандай шароитда, махсус тайёргарликсиз ишлатилиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, маҳсулотнинг потенциал аудиторияси йилига ўн миллионлаб беморларни ташкил қилади. Булар йўл-транспорт ҳодисалари, ишлаб чиқариш, ҳарбий машғулотларда жароҳатланганлар, шунингдек, шошилинч ва жарроҳлик операциясидаги беморлар бўлиши мумкин. Биргина Россияда ҳар йили 8,5 миллион операция ўтказилади, кўпинча бу операциялар қон кетиши билан мураккаблашади. Олимлар аллақачон Sanguisнинг дастлабки синовларини муваффақиятли ўтказди ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Улар Россия гемостатик бозорининг 2,5 фоизини эгаллашни режалаштирмоқда, бу йилига 250 миллион рублни ташкил қилади. Лойиҳага киритилган инвестициялар маҳсулотни такомиллаштириш, клиник синовлар, сертификатлаштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сарфланади.

  • 18 Декабрь, 12:50
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний сотилиш ҳолатларини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. жами 173 дона “Зардекс” ва “Фенобарбитал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Б. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 106 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Қ.С.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Н.Р.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 60 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 18 Декабрь, 09:48
  • Батафсил
not found

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти электрон сигаретлар сотиш устидан назоратни кучайтиришга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) электрон сигаретларни сотилиши назоратини кучайтириш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. ЖССТ сўровлари ва тадқиқотларига кўра, 13-15 ёшли болалар катталарга қараганда электрон сигаретлардан кўпроқ фойдаланадилар. Бунга ишлаб чиқарувчиларнинг электрон сигареталарни жозибали, ранг-баранг дизайнларда ишлаб чиқишлари ва ижтимоий тармоқлардан реклама платформаси сифатида фойдаланишлари сабаб бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай рекламага юзаки қараш болалар ва ёшларда маҳсулот ҳақида ижобий таассурот қолдириши ва уни синаб кўриш истагини уйғотиши мумкин. ЖССТ, шунингдек, электрон сигаретлар анъанавий тамаки чекишдан кўра хавфсизроқ, муқобил деган даъвони рад этади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, электрон сигареталар ўзига қарамликни келтириб чиқариш билан бирга, саломатлик учун зарарли. Электрон сигарета суюқликларида заҳарли моддалар борлиги аниқланган. Улардан баъзилари саратон ривожланишини қўзғатади, юрак ва ўпка касалликлари хавфини оширади. Электрон сигаретани чекиш мия фаолиятига ҳам таъсир қилиши ва ёшларда эслаб қолиш, илм олишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. ЖССТ мамлакатларни электрон сигареталарнинг аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари ва талабалари учун жозибадорлигини камайтириш чораларини кўришга чақиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, турли хил таъмга эга электрон сигаретларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, нейтрал таъмга эга электрон сигаретларда никотиннинг консентрацияси ва сифатини назорат қилиш керак.

  • 15 Декабрь, 17:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech