Янгиликлар

not found

Бир неча ҳолатларда дори воситаларини ноқонуний муомилага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ Андижон вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Қ. бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхталиб кўздан кечирилганда, фуқаро И.М.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатсиз 1 200 дона “Пантозол” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, фуқаро И.М. Андижон шаҳри “Ҳ.” МФЙдаги хонадонида ушбу дори воситасидан яна 3 799 донасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар ва Самарқанд туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Ш. ҳамда “S.D.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси З.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 410 дона “Tebantin” ва “Габапентин” номли дори воситасини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 640 дона “Tebantin” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.  Худди шундай, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Қизириқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “B.G.” МЧЖ, “J.F.” ва “P.N.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчилари жами 201 дона “Tebantin” ва “Габапентин” номли дори воситаларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 100 дона “Tebantin” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.  Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон ва Оққўрғон туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “D.Ph.” МЧЖ раҳбари О.А. ва фуқаролар Л.Ғ., Ж.Н. жами 107 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.  Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 28 Ноябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Шамоллаганда асқатадиган тавсиялар

▪️ Эрталаб кунни иссиқ душ билан бошланг. Бу муолажа титроқни босишга ёрдам беради, буғ эса бурун бўшлиғини тозалайди.▪️ Тўғри нонушта қилинг. Чунки иштаҳа бутунлай йўқолганда ҳам нонуштани ўтказиб юбориш ярамайди. ▪️ Зарур муолажаларни ўтказиб юборманг. Нафас йўлларини тозалаш учун ингаляция қилинг. Пульс уришига ўхшаш бош оғриғи пайдо бўлса, парацетамол ёки бирор дори ичинг. Бош оғриғи катта эҳтимол билан, бурун беркилиб қолганидир. Агар томоқ оғриғи бошланса, уни оддий сувда чайинг ва қизаришнинг олдини олувчи сўрилувчи таблетка қабул қилинг.▪️ Табиат қўйнида сайр қилиш жуда муҳим. Озроқ пиёда юриш мияни тозалашга ва иммунитетни оширишга ёрдам беради. Асосийси, ҳароратга мос кийиниб олиш даркор.▪️ Тўйимли тушлик қилишни унутманг. Соғлом овқатланишнинг барча қоидаларига риоя қилган ҳолда тушлик тўйимли ва гўштли бўлиши зарур. Чунки оқсиллар иммун тизимини беқиёс даражада фаоллаштиради.▪️ Кўпроқ суюқлик ичинг. Бу организмдан инфекцияларни қувиш имконини беради. Шунингдек, апельсин шарбатининг ижобий таъсири узоқ давом этади. ▪️ Кечки овқат зираворли бўлсин. Чили қалампири, занжабил ва гармдорилар ўзининг вирусга қарши ва антибактериал хусусияти билан машҳур. Улар микроблардан халос бўлишга, шунингдек, нафас йўлларини тозалашга ёрдам беради.▪️ Бўшаштирувчи ванна қабул қилинг. Бу оғир кундан сўнг мукаммал дам олишга ва кучни тиклашга кўмакчи вазифасини ўтайди. Уйқу олдидан нафас йўлларини очиб олишдаги яна бир буғли восита ҳисобланади.▪️ 8 соатдан кам бўлмаган соғлом уйқуга эътиборли бўлинг. Тобингиз қочса, организмингиз ўзини тиклаб олиши учун кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг. Иммун тизими кўнгилдагидек фаолият олиб бориши учун доимий ва соғлом уйқу зарур. Муҳими, мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Бунинг учун иммун тизими учун фойдали маҳсулотларларни истеъмол қилиш зарур.  ЛимонУни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.НаъматакНаъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали. Кечқурун термосга ўн дона наъматак мевасини солинг ва қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи бу дамламадан ичиб юринг. Ушбу ичимлик иммунитетни кўтаради.Тузланган карамТузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган пиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.ПиёзПиёз табиий антибиотик ҳисобланади. СаримсоқШамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.ТворогУй шароитида тайёрланган творог, айниқса, яхши фойда қилади. ТухумҚайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали микроэлементлар бўлади.

  • 28 Ноябрь, 09:05
  • Батафсил
not found

Антиструмин иши бўйича 3 киши қамоққа олинди

Шу йилнинг сентябрь ойида Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ва ССВ вазири "Антиструмин" йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олганини ҳамда масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этгани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд матбуот хизмати раҳбарининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, 2023 йил 7 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:➖ Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;➖ ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;➖ 16 ноябр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.

  • 27 Ноябрь, 15:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech