Янгиликлар

not found

Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кодекс лойиҳасининг таркиби қуйидагича: Умумий қисм (5 та боб): - асосий қоидалар;- соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;- рақамли соғлиқни сақлаш;- соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Махсус қисм ( 16 та боб): ➖жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;➖юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;➖тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;➖идоравий тиббиёт;➖соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;➖асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;➖аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;➖донорлик ва трансплантация;➖фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;➖соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;➖соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;➖тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;➖якунловчи қоидалар. Кодексда 48 та атаманинг тушунчаси келтирилган. Кодификация натижаси бўйича 34 та норматив ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш режалаштирилган. Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

  • 19 Октябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.  Ушбу Рўйхатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар)лар марказий шифохоналарида (жумладан, туғуруқ мажмуалари) (тиббиёт муассасалари) кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари белгиланди. Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳужжат қабул қилиниши натижасида фуқаролар Рўйхатда назарда тутилган тиббий ёрдамларни давлат ҳисобидан олишга, бу эса Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган шахсларнинг ижтимоий ҳуқуқидан амалда фойдаланишга олиб келади. Хусусан, Рўйхатда: - тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (масалан, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган шахсларни руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек эмлаш, ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфиксия, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари); - тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар (масалан, юракнинг гипертензив касаллиги, юрак сурункали ишемик касаллиги, ошқозон яра касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, жигар циррози); - дори воситалари ва тиббий буюмлар (масалан, аналептиклар, балғам кўчирувчи воситалар, антидепрессантлар, тиббий бинтлар, тиббиёт пипеткалари, қўлқоплар) назарда тутилган. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгиланган.

  • 18 Октябрь, 15:03
  • Батафсил
not found

Гриппга қарши вакциналар олиб келинди

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида  хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар имзолаган ҳолда, 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000  дозав акциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. Жорий йилда  2 154 784 доза "Гриппол плюс" уч валентли гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналарнинг: 2 100 000 дозаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига, 52 755 дозаси "O'zmedimpeks" МЧЖга, 500 дозаси "TIB ART"тиббиёт марказига, 1 315 дозаси Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига, 175 дозаси "Oʼzbekiston Dori-Taminoti" МЧЖга реализация қилинди.

  • 18 Октябрь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech