Янгиликлар

not found

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Марказий банк бошқарувининг “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 февралда 1545-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан: ▪️Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун белгиланган қоидалар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди;▪️банкларнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, клиринг орқали ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида амалга оширилган тўловлар бўйича маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилиши белгиланди;▪️вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилиши қайд этиб ўтилди; Шунингдек, низомнинг айрим бандларидаги нормалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

  • 21 Февраль, 09:28
  • Батафсил
not found

Маҳаллаларда юрган кўчма шифохоналар

Бепул тиббий хизмат, тиббиёт шароитлари ва мутахассислар... Бу талаблар нафақат шаҳарларда қондирилиши, балки республиканинг исталган ҳудудида тўлиқ мавжуд бўлиши керак. Kun.uz мухбири Қорақалпоғистонга сафар қилиб, олис ва оғир ҳудудлардаги шифо масканларининг шароитлари билан танишди. Ўтган йили Тахиатош туманидаги Тахиатош ИЭС ёнида янги диагностика маркази қуриб, фойдаланишга топширилган. Осиё тараққиёт банки ҳисобидан қурилиб, энг замонавий тиббиёт аппаратлари билан жиҳозлаб берилган поликлиникада сифатли ва бепул тиббий хизмат кўрсатиш доимий мониторинг қилиб борилади. Эътиборимизни тортгани поликлиникада МРТ ускунасининг ҳам ўрнатилгани бўлди. Шунингдек, диагностикани ўрганиш чоғимизда УЗИ, ЭКГ, маммография ускуналари билан жиҳозланган тиббиёт автокарвони ҳам етиб келди. Уларнинг вазифаси эса аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, маълум-номаълум касалликларни аниқлаш, олдини олиш ёки даволаш чораларини кўришдан иборат. Яқин ҳудудларда яшовчи маҳаллий аҳоли мазкур кўчма шифохоналарда бепул кўрикдан ўтиш учун эрта тонгдан навбатлар банд қилишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда вазирлик тасарруфида 15 та мобил маммография комплекси мавжуд. Улар ёрдамида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун мамлакатимизда илк бор барча ҳудудлар маммография скрининги билан қамраб олинади. Бу тиббиёт карвони тез орада сизнинг маҳаллангизда ҳам хизматда бўлади.

  • 20 Февраль, 10:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech