Янгиликлар

not found

Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

Ошқозон яраси бор беморлар, асосан, тўш ости соҳасида оғриқ сезадилар. Оғриқ овқат егандан кейин ярим ва бир соатлар ўтгач бошланади. Ўн икки бармоқ ичак ярасида эса оғриқ асосан наҳорда бўлиб, озгина таом егандан кейин ўтиб кетади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, сурункали тусга ўтиб, баҳор ва куз ойларида янада зўраяди. Бу даврда бемор иш қобилияти сусайиб, иштаҳаси пасаяди, ҳолсизланади. Агар даво чоралари кўрилмаса, касаллик оғирлашиши ва хавфли асоратлар (яра тешилиши ва қонаши) рўй беради. Яра тешилганда қориннинг ўрта қисмида кучли оғриқ бўлади. Яра қонаганда бемор баданини муздек тер қоплаб, қон аралаш қайт қилади. Шу билан бирга, қорамтир рангда ич кетиб, камқонлик келиб чиқади. Ҳар икки ҳолатда ҳам шифокорга мурожаат қилишни кечиктирмаслик зарур. Хасталик хуружининг олдини олиш учун ошқозон шиллиқ пардасига салбий таъсир этувчи аччиқ, шўр ва ёғли таомларни чеклаш лозим. Шунингдек, таркибида эфир мойи бўлган турп, редиска, пиёзни истеъмол қилиш мумкин эмас. Нордон мевалар – олхўри, яшил олма, нордон узумни камроқ еган маъқул. Тез ҳазм бўладиган (буғда пиширилган, қайнатилган, кучли қовурилмаган) енгил таомларни оз-оздан, кунига 4-5 маҳал танавул қилиш тавсия этилади.

  • 15 Январь, 12:00
  • Батафсил
not found

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизими жорий этилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида аҳолининг юқори сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган нормалар белгиланмоқда. Бундан ташқари, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмида белгиланганидан ортиқча тиббий ёрдам ва бошқа хил қўшимча хизматлар, шунингдек, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси бўлмасдан, тўғридан тўғри мурожаат қилган фуқароларга пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда. Мазкур қонуннинг 41-моддасига эса тиббий таълим ташкилотларини тамомлаганлик тўғрисида диплом олган шахсларга мавжуд малака тоифасини олиш тизими ичида автоматик тарзда давлат рўйхатидан ўтказилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг юқори сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фуқароларга қўшимча тиббий ёрдам ва оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмасисиз тўғридан тўғри пуллик асосда тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради. Эътиборлиси, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш, асосийси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади. Қизғин муҳокамалар ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

  • 15 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Aнтисептиклар ҳақида 5 та миф

COVID-19 пандемиясидан кейин антисептиклардан кенг фойдаланила бошланди. Улар ҳақиқатан ҳам шунчалик самаралими? Миф 1. "Спиртли ичимликлар яхши антисептик ҳисобланади" Шуни тушуниш керакки, даражаси 60 дан паст бўлган спиртли ичимликлар патоген микрофлоранинг катта қисмини йўқ қила олмайди. Шундай экан, ҳар қандай таркибида спирт мавжуд бўлган ичимликлар керакли самарани бера олмайди. Миф 2. "Aнтисептиклар терини қуритиб юборади" Замонавий антисептиклар парваришлаш хусусиятига эга бўлган намловчи моддалар ва ўсимлик экстрактларини ўз ичига олади, шунинг учун антисептиклар терига зарар етказмайди. Aммо сиз спиртдан фойдалансангиз терини қуритиш муаммосини келтириб чиқаради. Миф 3. "Совун антисептиклардан яхши" Совун ва антисептиклар бир хил таъсир қилади. Aнтисептиклар терини худди шундай бактериялардан, совун эса оддий ифлосликлардан ҳам тозалайди. Шундай қилиб, қўлларни дезинфекция қилиш учун иккала восита ҳам бир хил самарали. Миф 4. "Қанча кўп бўлса, самара шунча яхши" Aслида қўлларни дезинфекция қилиш учун бир неча томчи кифоя қилади. Aсосийси - қўлларга, айниқса, бармоқлар орасидаги зоналарга яхшилаб ишлов бериш керак. Миф 5. "Спирт антисептикларга қараганда самаралироқ" Маълум бўлишича, 85-98 фоизли спирт, таркибида спирт кам бўлган антисептикларга қараганда камроқ антибактериал таъсир кўрсатади. Гап шундаки, тоза спирт жуда тез буғланади ва барча патоген микрофлорани ўлдиришга улгурмайди.

  • 14 Январь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech