Янгиликлар

not found

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Б. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 қути “Элфлок 100 мл” номли дори воситасини Жалақудуқ туманидаги “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихонага ўтказиш учун олиб келган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги автотранспорт воситаси ва яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 172,2 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган Шу каби, Департаментнинг Ангор туман бўлими вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 8 қути (288 капсула) “Редуксин лайт” ва 8 қути “Detox Tea” номли дори воситаларини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 26 Июль, 09:00
  • Батафсил
not found

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.  Унга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. “Зангиота-2” шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади. Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади: ♦ 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;♦ туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;♦ Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;♦ тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш. 2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

  • 25 Июль, 18:01
  • Батафсил
not found

Нима учун кўзлар тез-тез ёшланадиган бўлиб қолади?

Кўзингиз ёшланиши ва қичишаётганини ҳис қилсангиз, бу аломатни бефарқ қолдирманг. Кўзлар безовта бўлганининг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида чоралар кўриш кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган жиддий муаммоларнинг олдини олиши мумкин. Нега кўзлар ёшланади? Кўз ёшлари ҳосил бўлиши табиий жараён бўлиб, кўз доимо оз миқдорда ўзидан суюқлик чиқариб туради. Бу кўзнинг шох пардаси қуриб кетишига йўл қўймайди ва шиллиқ қаватни дезинфекция қилади. Кўпинча кўздаги ноқулайлик, одам узоқ вақт давомида компьютер ёки телевизор қаршисида ўтиргандан сўнг пайдо бўлади. Қуруқ ҳаво ва ёруғликнинг етарли даражада эмаслиги ҳам бу муаммога олиб келиши мумкин. Тўсатдан кўз ёшларининг пайдо бўлиши ва вақт ўтгани сайин кўпайиб бориши турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин: - B2 витамини ва микроэлементларнинг етишмаслиги;- ЎРВИ ва турли шамоллашлар;- Кўз инфекциялари. Шунингдек:Контакт линзалар. Уларни узоқ муддат давомида тақиш, уларнинг эскириши ёки сифати бузилиши, гигиена ва линзалардан фойдаланиш қоидаларига, маҳсулотнинг яроқлилик муддатига риоя қилмасликдан ҳам келиб чиқади. Косметика. Сифатсиз гўзаллик воситалари туфайли кўзда яллиғланиш пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Кўзлар учун ишлатиладиган туш, тен каби косметикалар таркибида турли чанглар, кўз ёшланишини келтириб чиқарадиган кимёвий воситалар бўлиши мумкин. Аллергик реакция. Баъзи инсонлар ўсимлик гулчанглари, теракнинг пахмоқ гуллари, чанг ва кимёвий моддалардан аллергияси бўлади ва бундай аллергенлар кўз, бурун, қулоқ ва ҳатто томоққа таъсир кўрсатади. Кўзлар чарчаши ёки унга ёт жисм кириб кетиши. Агар касбингиз компьютерда узоқ вақт ишлаш ёки ёруғликка кам чиқишни тақозо этса, кўзлар қуриши ва қизариши, бир оз ёшланиши кузатилиши мумкин. Кўзлар ёшланганда нима қилиш керак? Кўздаги қизариш ва ёшланишни келтириб чиқарган сабабга қараб унинг даво чораси аниқланади. Аввало, кўзда яллиғланишни ҳосил қиладиган сабабларни бартараф этиш керак, бунинг учун кўзларни шамол ёки қуёшдан ҳимоя қилиш, контакт линзаларини олиб ташлаш, кўзга кирган ёт жисмдан халос бўлиш зарур. - Офталмолог билан маслаҳатлашган ҳолда кўзлар учун махсус томчилардан фойдаланинг;- Мойчечак, седана ва календула қайнатмаси билан кўзларни ювинг;- Агар кўз ёшланишидан ташқари шиш ҳам безовта қилса, картошкани доира шаклида кесиб, 30-40 дақиқа давомида кўзга қўйиш мумкин.- Тариқ қайнатилган сувни кўзлардаги чарчоқни олиш учун ишлатиш мумкин. Муҳими, юқумли кўз касалликлари ўзбошимчалик билан уй шароитида даволанмаслиги керак. Кўзларда юқумли касаллик аниқланганда офталмологга мурожаат этиш ва унинг тавсияларига амал қилиш зарур.

  • 25 Июль, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech