Янгиликлар

not found

ЖССТ: Дунёда 1,8 миллиард киши камҳаракатликдан азият чекмоқда

ЖССТ томонидан 2022 йили бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди. Қайд этилишича, 2010-2022 йиллар оралиғида катталар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси 5 фоиз пасайган. Агар бу тенденция давом этса, 2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкин. Ҳозир бу борада энг мураккаб вазият Осиё-Тинч океани минтақалари (48 фоиз) ва Жанубий Осиё (45 фоиз)да кузатиляпти. Жисмоний фаоллик сусайиши аёллар орасида кўпроқ қайд этилмоқда. Қолаверса, 60 ёшдан ошганлар бу муаммо билан тез-тез рўбарў келишяпти. Шунга қарамай, ижобий натижалар ҳам бор. Тадқиқотда аниқланишича, кейинги ўн йил ичида дунё давлатларининг деярли ярми бу йўналишда маълум ютуқларга ҳам эришган. Мазкур анъана шундай давом этса, 2030 йилга келиб, 22 мамлакат камҳаракатлик даражасини 15 фоизга қисқартиришга эриша олади. Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланишни тавсия қилмоқда. Ёки 75 дақиқалик кучли жисмоний фаоллик ҳам бунинг ўрнини боса олади. Акс ҳолда, камҳаракатлик инфаркт, инсульт, 2-тур қандли диабет, деманс, кўкрак ва йўғон ичак саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

  • 28 Июнь, 16:47
  • Батафсил
not found

Нима учун таблеткалар аччиқ таъмга эга?

Таблеткалар уларнинг таркибий қисмлари - фаол моддалар туфайли аччиқдир. Антибиотиклар энг ёқимсиз таъмга эга - улар фаол модданинг юқори концентрациясини ўз ичига олади. Aччиқ ўсимликларга асосланган ўсимлик препаратлари ҳам аччиқ таъмга эга бўлиши мумкин. Aччиқга кучли реакция танамизнинг мураккаб физиологияси билан изоҳланади: тилда бу таъмга жавоб берадиган 25 дан ортиқ рецепторлар мавжуд. Aччиқликни идрок этишга индивидуал сезгирлик ҳам таъсир қилади, шунинг учун турли одамлар бир хил дорини бошқача ҳис қилишлари мумкин. Дори таъмини яширишга уриниш унчалик осон эмас. Баъзи қўшимчалар асосий компонентнинг самарадорлигини камайтириши мумкин, бошқалари эса ён таъсирга олиб келиши мумкин. Aлбатта, дори-дармонларни имкон қадар "мазали" қилиш учун уринишлар бўлмоқда. Фармацевтиканинг асосий вазифаси ҳам даволаш учун самарали ва хавфсиз дори воситаларини яратишдир.

  • 28 Июнь, 15:00
  • Батафсил
not found

Юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади

Мўғулистоннинг “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Япониянинг “Fujifilm Group” компаниясининг сунъий интеллектга асосланган “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини очиш ва бу орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдир. Ҳужжатга асосан “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси Ўзбекистонда дастлабки босқичда 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ўз сармояси ҳисобига “NURA” тиббий профилактика скрининг марказини ташкил этади ва ишга туширади. Бунда 160 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, ўз навбатида, “NURA” тиббий профилактика скрининг марказига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритиш учун олиб кириладиган тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш учун лицензия олишда кўмаклашади. Маълумот учун: “Fujifilm Corporation” корпорацияси Япониядаги бош компания бўлиб, ўз фаолиятини Мўғулистонда “NURA” бренди остида сунъий интеллектга ҳамда саратон ва турмуш тарзи билан боғлиқ касалликларнинг профилактик тиббий скринингига ихтисослашган тиббий скрининг марказлари орқали олиб боради.

  • 28 Июнь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech