Янгиликлар

not found

РАДДИЯ

“Eltuz” телеграм канали орқали  “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ раҳбариятига нисбатан ёзилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д. Ахатов раҳбарлиги даврида “корхонанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан ботқоқликка олиб келингани” асоссиз бўлиб, жамиятнинг 2025 йилнинг 4 ойи давомида қилинган товар айланмаси 20.5 млрд сўмни ташкил қилади. Хабарда келтирилишича “корхонага тегишли бўлган деярли барча бино ва автомобиллари батамом сотилиб юборилмоқда”. Масъулияти чекланган жамият  раҳбари ўз қарори асосида бино ва иншоатларни сотиб юбориш ҳуқуқига эга эмас, “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг тегишли карорига мувофик, асосли ва қонуний тартибда тасарруф этилади. Жамият директори Д. Ахатов раҳбарлиги даврида фақатгина жамият омбохонасига тегишли таъмир талаб биноси “Дори-Дармон” АКнинг тегишли қарори билан аукцион савдо орқали сотилган, шу билан бирга маъмурий бино ҳудудида GDP стандартларига жавоб берадиган омборхона биноси қурилди. Бундан ташқари  Вобкент, Ромитан, Қоракул, Бухоро туманларида 4 та марказий дорихоналар қурилди. Яна шуни маълум қиламизки, жамият томонидан дори воситалари дорихоналар талабномалари асосида харид қиланади. Дорихоналар ўз ўрнида аҳоли талабларини ўрганади. Қонунчиликда таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори препаратларини реализация қилишнинг тартиб-қоидалари белгиланган бўлиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3604-буруғига асосан тиббиёт бирлашмалаларининг эҳтиёжи шакллантирилади ҳамда шу эҳтиёж асосида шартномалар тузилиб,  таркибида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар бўлган ҳар битта дори воситаси алоҳида лот асосида етказиб берилади. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ ҳам мазкур қоидалар асосида фаолият кўрсатади.  Корхона томонидан ушбу жараёнга ҳеч қандай қўшимча қўшишнинг имкони мавжуд эмас. Бундан ташқари, “Бухоро Дори дармон” МЧЖ ишчи ходимларининг энг кам иш ҳақи 2 млн 700 минг сўмдан бошланиб, 8 млн сўмгача вазифаси, иш юкламасига қараб белгиланган ва ойлик маошлар ҳар доим ўз вақтида бериб келинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ га нисбатан келтирилган ҳолатлар ва ёзилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, маълумотлар бир тамонлама ўрганилганлигини, журналист маълум бир маълумотни чоп этишдан аввал ҳар икки томонни эшитиши, ҳужжатларни ўрганиши ва асосли фактларни чоп этишга масъул эканлигини эслатиб ўтамиз. Қонунчиликка кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

  • 10 Июнь, 20:00
  • Батафсил
not found

Aмоксициллин болаларда бронхитни даволашда қанчалик фойда беради

Биринчи марта ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, педиатрлар болалардаги нафас йўлларининг асоратланмаган инфекцияларини даволашда антибиотикларни "ҳар қандай ҳолатда" қўлламасликлари керак. Натижалар The Lancet журналида чоп этилган. Aмоксициллин (амоксиклав) пенициллинлар гуруҳидан ярим синтетик антибактериал восита бўлиб, у катталар ва болаларда бронхит, тонзиллит, пневмония, ўртача оти ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади. Aнтибиотик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосий дори воситалари рўйхатига киритилган ва клиник амалиётда кенг қўлланилади. Саутгемптон университети олимлари пневмонияга шубҳа бўлмаган болаларда нафас йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида амоксициллинни қўллаш қанчалик асосли эканлигини баҳолашга қарор  қилишди. Мутахассислар ўз илмий ишларида антибиотикларга чидамлилик глобал муаммога айланиб бораётганини, улардан ортиқча фойдаланишнинг олдини олиш жуда муҳимлигини таъкидладилар. Янги тадқиқот Aнглия ва Уэльсдаги ўртача оғир аломатлар билан юқори нафас йўлларининг инфекциялари бўйича амбулатор шароитда даволанаётган 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган 432 нафар болани қамраб олди. Ёш беморлар иккита гуруҳга бўлинган, улардан бири етти кун давомида кунига уч марта амоксициллин, иккинчи гуруҳ эса плацебо қабул қилган. Шифокорлар ва ҳамширалар терапия бошланишидан аввал симптомларни баҳолашди ва ота-оналар боланинг аҳволи ҳақида кундалик қайдларни тўлдиришди. Натижада, олимлар иккала гуруҳдаги болалар тахминан бир хил вақт оралиғида соғлиги тикланганини аниқланди - фарқ ўртача 13% ни ташкил қилди, яъни клиник жиҳатдан аҳамиятсиз. Бундан ташқари, энг оғир белгилар - юқори иситма, нафас қисилиши ва кўкрак қафасидаги хириллаш симптомларининг давомийлигида ҳам сезиларли фарқлар бўлмаган. Aмоксициллинни қабул қилган беш бола ва назорат гуруҳидаги тўрт нафар бемор стационар текширувидан ўтказилди. Бошқа камроқ аҳамиятли кўрсаткичлар, масалан, ота-оналарнинг болага ғамхўрлик қилиш учун касаллик таътилининг давомийлиги ва даволаниш учун зарур бўлган рецепциз дори-дармонларнинг нархи иккала гуруҳ ўртасида фарқ қилмади. "Aгар пневмонияга шубҳа бўлмаса, шифокорлар ота-оналарни касалликнинг қандай кечиши, нималар кузатилиши ва соғайиш кузатилиши ҳақида хабардор қилишлари керак. Aммо нафас олиш йўллари инфекциялари бўлган кўпчилик болаларга антибиотикларни буюрмаслик керак", - дея хулоса қилишди тадқиқот муаллифлари.

  • 10 Июнь, 14:43
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон ва Швеция соғлиқни сақлаш ва фармакология соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Швеция: онкологик ёрдам соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Мазкур тадбир IV Халқаро фармацевтика форуми доирасида гибрид форматда ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ва Тошкентдаги Швеция Савдо ва инвестициялар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган. Тадбирда икки мамлакатнинг етакчи эксперт ва мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Oʻzfarmsanoat» уюшмаси, Каролина институти, Швеция дори-дармон агентлиги, «AstraZeneca», «Vision Zero Cancer» ва бошқа компаниялар мутасаддилари иштирок этган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров анжуман иштирокчиларига табрик йўллаган. Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар бўйича тақдимот ўтказилган. Муҳокамаларда онкология ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш, даволашнинг инновацион усулларини жорий этиш, скрининг тизимини ривожлантириш ва онкологик ёрдам сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилган. «Ушбу давра суҳбати тиббиёт соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларга чалинган беморлар учун тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.

  • 10 Июнь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech