Янгиликлар

not found

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлар номига юборилган товарлар ортилган 2 та “ГАЗ” русумли юк автотранспорт воситалари Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара-божхона постига “қизил йўлак”да кириб келганларидан сўнг, уларни тўлиқ божхона кўригидан ўтказиш мақсадида божхона ходими кузатуви остида, белгиланган манзил божхона постига йўналтирилди. Лекин, ярим йўлда божхона ходими машиналарни белгиланган манзилгача кузатиб бормасдан, уларни назоратсиз қолдириб, эркин ҳаракатланишларига замин яратган. Бундан фойдаланган ҳайдовчилар йўналишни ўзгартириб, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, 1966 й.т. фуқаронинг хонадонига боришган. Сўнгра Россия ва Қозоғистондан китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширган ҳолда олиб келинган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, “Актовегин”, “Клексан”, “Ремаксол” каби 214 номдаги жами 52459 дона дори воситаларини юк машинасига ўрнатилган божхона муҳрини бузмаган ҳолда хонадонга тушириб, белгиланган манзил божхона пости томон йўлга чиққан вақтларида улар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ушланди. Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади. Терговга қадар текширув давомида, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси мазкур товарларни қўшни давлатдан мамлакатимизга ўтказиб беришлари эвазига юк автомашиналари ҳайдовчиларига 2000 АҚШ доллари ваъда қилганлиги маълум бўлди. Ҳозирда юк машиналари ҳайдовчилари ва дори воситалари туширилган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадон эгасига нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хизмат мажбуриятини тўлақонли бажармай, хориждан ноқонуний олиб келинган дори воситаларини юк машиналаридан тушириб қолдирилишига замин яратган “Яллама” чегара-божхона пости инспекторининг хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов давомида ҳуқуқий баҳо берилади.

  • 30 Май, 12:11
  • Батафсил
not found

Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича парламент сўрови юборилди

Сенат ялпи мажлисида болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди. Қайд этилишича, болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, бу борада илғор хорижий тажрибадан ҳамда замонавий диагностика ва даволаш технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт муассасалари имкониятларини янада кенгайтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.    Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида (умумий аҳоли сонининг 33,3 фоизи) 824 оилавий шифокорлик пункти, 984 оилавий поликлиника, 207 кўп тармоқли марказий поликлиника ва 233 болалар даволаш-профилактика муассасаси томонидан 12,9 миллион нафардан ортиқ 18 ёшгача бўлган болаларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.    Республика бўйича 4 минг 247 ўриндан иборат 13 ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилган.  Ўтган йилда республика бўйича 18 ёшгача бўлган болалардан 11,2 миллион нафари (95,5 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3,4 миллион нафарида (28,8 фоизи) турли хил касалликлар аниқланган. Касаллиги аниқланган 3,1 миллион болалар (89,4 фоиз) соғломлаштирилган.  2024 йил якунига қадар 1,3 миллион 6-23 ойлик болалар микронутриент кукуни билан тўлиқ таъминланган. Шу билан бирга, ялпи мажлисда болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларида педиатр, неонатолог, фтизиопедиатр, иммунолог, болалар жарроҳи, ўсмирлар педиатри каби мутахассислар етишмаслиги қайд этилди.  Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига ҳудудлардан малакали мутахассислар кўригига йўлланмалар ошиши ҳисобига бўлаётган юкламалар улардаги ўрин фондига ҳамда белгиланган норматив меъёрларга мос келмайди.  Шунингдек, айрим ҳудудлардаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида кардиожарроҳлик бўлимлари ҳамда чақалоқлар жарроҳлиги бўлимлари ташкил этилмаганлиги, болаларга хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларининг айримларида моддий-техник ҳолат талабга жавоб бермаслиги ҳамда замонавий юқори технологик ускуналарга эҳтиёж мавжудлиги таъкидланди.    Ушбу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди. 

  • 30 Май, 08:39
  • Батафсил
not found

ЖССТ февраль ойидан бери коронавирус билан касалланишнинг ўсишини қайд этмоқда

Ташкилот маълумотларига кўра, кўрсаткичларнинг ўсиши асосан Шарқий Ўрта ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида кузатилмоқда. Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб коронавирус билан касалланиш яна ўса бошлади, назорат пунктларида ижобий тестлар улуши ўтган июль ойидан бери биринчи марта 11 фоизга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтидаги маълумотномада айтилди. "Назорат пунктларидан олинган маълумотларга кўра, 2025 йил февраль ойининг ўрталаридан бошлаб САРС-CоВ-2 нинг глобал фаоллиги ортиб бормоқда ва ижобий тест натижалари улуши 11 фоизга етди, бу 2024 йил июлидан бери кузатилмаган," - дейилади матнда. ЖССТ маълумотларига кўра, ўсиш асосан Шарқий Ўрта ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида кузатилмоқда. Ташкилот экспертларининг таъкидлашича, эмлаш касалликнинг оғир шакллари ва коронавирусдан ўлим ҳолатларининг олдини олишнинг асосий чораси бўлиб қолмоқда. COVID-19 касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида 2020 йил январь ойи охиридан 2023 йил 5 майгача амалда бўлган. ЖССТнинг 2025 йил 16 мартдаги маълумотларига кўра, дунёда 777 664 564 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва 7 091 788 киши вафот этган.

  • 29 Май, 11:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech