Янгиликлар

not found

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда

Аввалроқ “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Йиғилиш якуни бўйича «DORI-DARMON» АК устав фондининг миқдори номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 4 225 430 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг тўрт юз ўттиз) дона ҳужжатсиз шаклдаги эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни қўшимча чиқариш ва жойлаштириш йўли билан 18 169 349 000,00 (ўн саккиз миллиард бир юз олтмиш тўққиз миллион уч юз қирқ тўққиз минг) сўмга купайтириш ҳамда акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори тасдиқланган эди. Истиқболли лойиҳалар бўйича миллий агентликнинг (НААП) ягона корпоратив ахборот порталида еълон қилинган маълумотларга кўра, Россиянинг “ИнтерЛек” МЧЖ компанияси ушбу акцияларнинг 3 миллионини сотиб олишни режалаштирмоқда, бу умумий қўшимча эмиссиянинг 71% ни ташкил қилади. Битимларни тўлдириш учун Истиқболли лойиҳалар бўйича миллий агентлигининг (НAПП) розилигини олиш керак. Aгар қарор ижобий бўлса, россиялик инвесторга сотиб олинган қимматли қоғозлар учун тўлов қилишга олти ой вақт берилади. “Дори-Дармон” АК фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга бўлган, аҳолини сифатли, арзон, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш мақсадида олдига қўйилган вазифаларни, давлат дастурларини масъулият билан амалга ошириб келаётган компаниядир. Бугунги кунда компания тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар реализацияси билан шуғулланувчи 6 та акциядорлик ва 7 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритади. Тизимда Ўзбекистон бўйлаб 1600 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд. Компаниянинг активлари 17 та саноат омбори, 15 та лаборатория ва 133 та мобил дорихонадан иборат. Потенциал инвестор "ИнтерЛек" МЧЖ фармацевтика бозорида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Россия компаниясидир. Компания фаолиятининг асосий йўналиши маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва биологик фаол қўшимчаларини Россия ва қўшни мамлакатларда тақдим этиш ва тарқатишдир.

  • 10 Октябрь, 14:56
  • Батафсил
not found

Грипп мавсуми: ЖССТ касалликдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге кўҳна қитъа ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этаётганини маълум қилди.  “Ушбу ўлим ҳолатларининг аксариятини олдини олиш мумкин, — дейди у. — Бунинг учун, энг аввало, аҳолининг иммунитети заиф қатлами хасталикка қарши вакциналар билан “ҳимояланиши” керак”. Қайд этилганидек, куз-қиш мавсумида грипп ва коронавирусга чалиниш хавфи ортади. Ушбу касалликлар катта ёшли кишилар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф ҳамда сурункали касалликлари бор одамларда оғир асоратлар билан ўтиши мумкин. Шу боис мазкур хавф гуруҳига мансуб қатлам бу даврда ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари лозим. Бунинг учун ЖССТ 5 та энг асосий эҳтиёт чорасига амал қилишни тавсия қилади. » Эмланиш — мавсумий респиратор инфекциялардан ҳимояланишнинг энг мақбул йўли. » Грипп, ЎРВИ, СOVID-19га чалинганлар шифокорга мурожаат қилишлари ва имкон қадар уйда қолиб даволанишлари зарур. » Жамоат жойларида ниқоб тақиш — сизни хасталикни юқтиришдан асрайди. » Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб, қўлларнинг тозалигига риоя қилиш муҳим. » Хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу вирусларнинг кўпайиши ва кенг тарқалишига тўсиқ бўлади. Доктор Ханс Клюгенинг таъкидлашича, ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, бу йил ЖССТ томонидан “Сизга қандай хавф таҳдид солаётганини ўзингиздан кўра ҳеч ким яхшироқ билмайди” шиори остида тарғибот кампанияси эълон қилинди.

  • 10 Октябрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарнинг қандай мажбурияти бор?

Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги Низомга кўра, реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарга мазкур дастур асосида бериладиган дори воситаларининг доимий мавжуд бўлишини кафолатлаш ва чакана савдо тармоқларида узлуксиз мавжудлигини таъминлаш масъулияти юклатилади. Бунда дорихона дори воситаларининг етказиб берилишидаги узилиш ҳолатлари тўғрисида Жамғармани етти кун аввал хабардор қилиши лозим. Жамғарма билан тузилган шартномага асосан дорихона ахборот тизимига уланади ва 5 иш куни ичида реимбурсация тизимида иштирок этувчи ўз филиаллари ҳамда ахборот дастурида ишлашга рухсат берилган ходимлари тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади. Реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бўйича дорихоналарнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан чекланган қоплаш қиймати доирасида қоплаб берилади. Дорихона томонидан реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари учун бемордан тўлов олинганлиги ҳамда реимбурсация дастури талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланганда Жамғарма: биринчи маротаба — огоҳлантириш бериш; иккинчи маротаба — бир томонлама тартибда шартномани бекор қилган ҳолда дорихонани реимбурсация дастуридан чиқариш ҳуқуқига эга. Бунда реимбурсация дастуридан чиқарилган дорихона ходимларининг ахборот дастурига кириши тўхтатилади ва хабарнома берилган кундан кейин берилган дори воситалари учун тўлов амалга оширилмайди.

  • 10 Октябрь, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech