Янгиликлар

not found

GPP сертификати талаблари юзасидан йиғилиш ўтказилди

 Куни кеча «Сурхон Дори-Дармон» МЧЖда навбатдаги йиғилиш ўтказилди Йиғилиш кун тартибида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10-апрелдаги ПФ 5707-сонли фармони ижросини жадаллаштириш, марказий дорихона ва шахобчаларга GPP сертификатини олиш; Марказий дорихоналарга 1-C дастурини ўрнатиб ишга тушириш чораларини кўриш; Ва фаолиятга оид бошқа масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10-апрелдаги ПФ 5707-сонли фармони ҳамда 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан: 2025 йил 1 январга қадар — фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар; 2026 йил 1 январга қадар — бошқа дорихоналар  Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади. Йиғилишда масъулларга жамият тизимдаги дорихона ва дорихона шохобчаларида олиб борилаётган GPP талабларига мувофиқ таъмирлаш ва  жиҳозлаш ишларини янада жадаллаштириш, масъул ташкилотга аризаларни топшириш бўйича кўрсатмалар берилди. “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда таркибида 14 та Марказий дорихоналар мавжуд бўлиб, масъул бўлимга мазкур дорихоналарга  1-C дастурини ўрнатиб, ишга тушириш чораларини кўриш, зарур ҳолатларда “Дори-Дармон” АК мутахассисларидан керакли тавсияларни олиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, йиғилишда аҳолини сифатли ва зарур дори воситалари билан таъминлаш, жамиятнинг чакана савдо айланмасини ошириш, ходимларнинг ишга масъулият билан ёндошиши, тартиб-интизомга қатъий амал қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.                

  • 19 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Олимлар 2050 йилга бориб "деярли 40 миллион одамни ўлдирадиган" супербактериялар ҳақида огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ва дунёнинг етакчи шифокорлари тадқиқот ўтказиб, ўнлаб йиллар давомида антибиотиклар таъсирига мослашган бактериялар 2050-йилга бориб қарийб 40 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин, деган хулоага келишди. Кенг кўламли тадқиқот натижалари Британиянинг The Lancet илмий журналида чоп этилди. Тадқиқот доирасида олимлар 204 мамлакатнинг 1990 йилдан 2021 йилгача бўлган даврдаги маълумотларини таҳлил қилиб, 2050 йилгача бўлган вазиятни моделлаштиришди. Уларнинг прогнозларига кўра, 2050 йилгача дунё бўйлаб антибиотикка чидамли бактериядан зарарланиб, ҳар йили 1,91 миллион киши жон беради(2021-йилда 1,14 миллион) , 8,22 миллион ўлим ҳолати шу сабаб туфайли юзага келади. Тахминга кўра, 2025-2050 йиллари айни муаммо жами 39,1 миллион киши ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. 169 миллион инсоннинг ўлими қисман бактерияларга боғланиши башорат қилиняпти. Тадқиқот шунингдек, 1990 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида супербактериялардан ўлим ҳолати сезиларли даражада камайганини кўрсатди - 488 мингдан 193 минггача. 2050-йилга келиб бу кўрсаткич икки баробарга камайиши кутилмоқда. Бироқ, кекса одамларда тескари тенденция кузатилмоқда: 70 ёшдан ошган одамлар орасида супербактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялардан ўлимлар сони сўнгги 30 йил ичида 80% га ошган ва шифокорларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб 146% га ошади. Шу билан бирга, олимлар таъкидлаганидек, инфекциянинг олдини олишни яхшилаш, янги антибиотикларни яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимига эркин кириш орқали миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш мумкин. Илмий тадқиқот раҳбарларидан бири, доктор Мохсен Нагхави, бу "бир неча ўн йиллар давомида мавжуд бўлган ва ўсишда давом этаётган" "бутун дунё учун таҳдид" эканлигини таъкидлади.

  • 18 Сентябрь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech