08:58 (30.10.2024)

248

Эмлаш нима учун керак?

Эмлашга қарши бўлганлар кўпинча авваллари инсонларнинг кўпчилиги қизилча, қизамиқ ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланганини эслашади ва улар билан ҳеч қандай даҳшатли воқеа содир бўлмаганини айтишади. Аслида, бу инфекциялардан келадиган асоратлар ва ўлим хавфи юқори ва фақат омон қолган омадлилар ҳақида гапириш эса тўғри эмас. 

Вакцинанинг пайдо бўлишидан олдин пневмокок касаллиги 4 000 000 гача отит (қулоқ яллиғланиши), 120 000 гача пневмония (зотилжам), 30 000 сепсис ва 25 000 менингит ҳолатларини келтириб чиқарган.

Қизамиққа қарши вакцина пайдо бўлгунга қадар, ҳар йили 100 000 атрофидаги касаллар шифохонага ётқизилган ва улардан деярли 5000 таси вафот этган.

Ротавируслар ёш болаларда иситма, диарея ва қайт қилишни келтириб чиқаради, қолаверса касаллик бундан-да оғирроқ кечиши мумкин (асосан сувсизланиш туфайли)

Болаларни гриппга қарши эмлашдан олдин ҳар йили 100 га яқин ўлим ҳолати қайд қилинган. 2009 йилда H1N1 (чўчқа гриппи) пандемияси пайтида бутун дунё бўйлаб мингдан ортиқ бола вафот этди.

Чақалоқнинг иммун тизими ҳали нозик бўлгани учун эмлашни кейинга қолдириш керак деган яна бир нотўғри тушунча ҳам кенг тарқалган. Аммо у ҳолда ота-оналар инфекция билан зарарланиш ва жиддий асоратлар хавфини оширадилар.

Гепатит б вируси, масалан, жуда осон юқади ва болаларда сурункали жигар касалликларига олиб келади (сироз ва саратон).

Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқлар онанинг антитаначалари йўлдошга ўтиши орқали кўплаб касалликларга қарши иммунитет билан туғилмоқдалар. Улар болани дастлабки ойларида инфектсиялардан ҳимоя қилади, лекин аста-секин ўз кучини йўқотади ва умумий қабул қилинган эмлаш тақвими ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Фарзандларингизни эмлашни унутманг ва чақалоғингизнинг туғилишидан бошлаб эмлаш тақвимига қатъий риоя қилинг.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech