Янгиликлар

not found

Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради. Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди. Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади. 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди. 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди. 4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради. Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди. 5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади. 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади. 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради. 9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. 

  • 25 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида 2024 йил 20 июнь куни Тошкент вилоят Дори-Дармон акциядорлик жамияти ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилишни назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида янгидан қабул қилинган “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништирилиб, “Комплаенс-назорат” хизматининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берилди. Ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2024 йил 5 июнь санасидаги ПҚ-210-сонли қарорида юклатилган вазифалар тушунтирилди. Йиғилиш якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мумкинлиги қайд этилди.

  • 24 Июнь, 17:40
  • Батафсил
not found

Туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 45 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайди

Сил – бу сил бактерияларини организмга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касаллик. Бунда касаллик билан шикастланувчи асосий орган – ўпка. Камдан-кам ҳолларда мия ва унинг қобиғи сили, суяклар, буйраклар, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа органларнинг сили бўлиши мумкин. Сил билан оғриган 75 фоиз беморларнинг энг кўпи меҳнатга қобилиятли ва репродуктив 20-40 ёшдаги инсонларни ташкил этади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сил бактериялари ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Улар сил билан касалланган инсонлар организмида кўпаяди. Бунда сил учун хос бўлган яллиғланиш пайдо бўлади, шундан сўнг эса тўқиманинг емирилиши ҳам вужудга келади. Кавак деб номланувчи бўшлиқлар шаклланади, уларнинг ичида миллионлаб сил бактериялари мавжуддир. Улардан йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари атрофдаги ҳавога ажралиб чиқади.     Пойтахтимизда “БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларини бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот” мавзусидаги халқаро анжуман ташкил этилди.   Қайд этилишича, юртимиз сил касаллигининг олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича сезиларли натижаларга эришди. Хусусан, ушбу хасталикка қарши курашиш учун масъул бўлган тиббиёт муассасалари инфекцион назорат қоидаларига биноан тўлиқ реконструкция қилиниб, улар илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.   Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошида “Астма ва сурункали обструктив ўпка касаллиги мактаблари” ташкил этилиб, уларда беморларга ҳаёт сифатини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш чоралари ўргатилмоқда. Чақалоқларни касалликка қарши эмлаш 99,8 фоизга етказилди.   Соҳада илк бор туман, шаҳар, ҳудудлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 даражали тизим доирасида касалликка 2 соатда ташхис қўйиш имконини берувчи 136 та ПЦР (G-Xpert) диагностик жиҳозлар ўрнатилди. Шундан 40 таси бирламчи даволаш муассасаларига татбиқ қилинди. Маҳаллий техник ресурслардан ва мавжуд ускуналардан фойдаланган ҳолда “Ўпка саломатлиги” мобиль бригадалари ташкил этилиб, ҳозиргача 7 та вилоятда аҳолини скринингдан ўтказиш бошлаб юборилди.  Сўнгги икки йилда фтизиатрия йўналишига оид барча клиник қўлланмалар ЖССТнинг сўнгги тавсияларига асосан янгиланиб, бу бўйича жами 1 минг 530 нафар мутахассис қайта ўқитилди. Фтизиатрия соҳасига қайта тайёрлаш курслари давлат бюджети томонидан қопланиши натижасида 300 нафардан зиёд мутахассис ушбу хизматга бошқа соҳалардан жалб этилди. Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган 2023 йилга келиб туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 45 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайишига эришилди.  

  • 24 Июнь, 15:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech