Янгиликлар

not found

Асалари заҳри таркибида саратонга қарши модда топилди

Гарри Перкинс институти ва Ғарбий Австралия университети олимлари асал ари заҳари таркибидаги мелиттин пептид саратон ҳужайраларини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари NPJ Nature Precision Oncology журналида чоп этилди. Олимлар Перт (Ғарбий Австралия), Ирландия ва Англиядан келтирилган 312 асал асалари ва ариларнинг заҳарини ўрганиш чоғида мелиттиннинг ноёб антиканцероген хусусиятларини аниқлади. Ушбу пептид кўкрак саратони билан касалланган сичқонларга юборилгандан сўнг тадқиқотчилар унинг жуда кучли эканлигини аниқлади — мелиттин саратон ҳужайралари мембраналарини атиги 60 дақиқада йўқ қилишга қодир. Тадқиқотчилар, шунингдек, мелиттин кичик молекулалар ёки досетаксел каби кимётерапия препаратлари билан биргаликда кўкрак саратонининг хавфли шаклларини даволашда самарали бўлиши мумкинлигини ақайд этмоқда. Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, мелиттин ва досетаксел комбинацияси ўсимта ўсишини сезиларли даражада секинлаштирган.

  • 27 Сентябрь, 08:50
  • Батафсил
not found

Наманганда тиббиёт воситаларини қўл бола тарзда ишлаб чиқараётган яширин цеҳ аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Қаранг-ки бу ерда яширин цех ташкил этилиб, "Shifo oil" савдо белгиси остида тиббиёт воситалари, яъни турли хил ўсимлик ёғларини санитария ва тиббий воситаларни ишлаб чиқариш қоидаларига зид равишда қўлбола тарзда тайёрланган ва сўнгра идишларга қадоқлаб келинган. Тезкор тадбир давомида цеҳда 16 турдаги жами 28 690 дона флаконларда тайёр ва 810 дона флаконларда ярим тайёр зайтун, бодом, ғоз, кокос, седана каби турли хил ўсимлик ёғлари борлиги аниқланди. Шунингдек, хонадондаги қуйиш ва қадоқлаш ускуналари, 13 000 дона бўш флаконлар, 13 000 дона қопқоқ, 200 000 дона этикетка ва кичик қутилар, 2800 дона бўш қоғоз қутилар, шунингдек елим идишларда жами 320 литр номаълум суюқликлар ҳам ҳозирда вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 26 Сентябрь, 17:45
  • Батафсил
not found

Жаҳонда инсульт ҳолатлари кескин кўпаймоқда

Окленд Технология Университети ва Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари бутун дунё бўйлаб инсулт ҳолатлари кўпайганини аниқладилар. Хулосалар The Lancet Neurology журналида чоп этилган. 1990 йилдан 2021 йилгача инсульт билан касалланганлар сони 70 фоизга, инсулт билан боғлиқ ўлимлар сони эса 44 фоизга ошган. 2021 йилда инсульт дунёда юрак ишемик касаллиги ва COVID-19 дан кейин ўлимнинг учинчи сабаби бўлди. Инсультнинг ортиб бораётган юкига ҳисса қўшадиган муҳим омил аҳолининг қариши ва олдини олиш мумкин бўлган хавф омилларига таъсир қилишдир. Таҳлилда 1990–2021 йилларни қамраб олган Глобал касаллик юки тадқиқоти маълумотларидан фойдаланилган. Тадқиқотчилар юқори тана массаси индекси (ТМИ), қон босими, қондаги қанд даражаси ва ҳаво ифлосланиши каби хавф омилларининг таъсирини баҳоладилар. Ёшга қараб стандартлаштирилган касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари минтақавий фарқларни ҳам кўрсатди, инсульт паст ва ўрта даромадли мамлакатларда сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди. Натижалар шуни кўрсатдики, инсульт туфайли йўқотилган соғлом йиллар сони 2021 йилда 160,5 миллионга етди, бу 1990 йилга нисбатан 32 фоизга ўсган. Семириб кетиш, гипертония ва ҳавонинг ифлосланиши ёш аҳоли орасида инсультнинг кучайишига асосий ҳисса қўшувчи омиллар деб баҳоланди. Тадқиқотга кўра, атроф-муҳит омиллари, жумладан, юқори ҳарорат ва ҳавонинг ифлосланиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Ушбу хавф омиллари паст даромадли мамлакатларда айниқса жиддий бўлиб, атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва метаболик касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур ҳаракатлар лозимлигини кўрсатади. Тадқиқот муаллифлари инсультнинг олдини олиш учун ҳам умумий аҳолига чора-тадбирларни, ҳам индивидуал ёндашувларни ўз ичига олган самарали стратегияларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлайди. Уларнинг фикрича, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, телемедицина ва сунъий интеллект каби янги технологиялардан фойдаланиш келажакда инсультнинг глобал юкини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

  • 26 Сентябрь, 14:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech