Янгиликлар

not found

Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштиришга қизиқиш билдирмоқда

Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш, фармацевтика йўналишида яратилган имкониятлар, мавжуд саноат ҳудудлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилди. Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатимизга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди. "Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals" компаниясига 1662 йилда ташкил этилган ва у Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания "Fortune-500" йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.

  • 9 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

Тўлиқ автоном эшитиш аппарати яратилди

Массачусетс технология институти (МИТ) мутахассислари бутунлай мустақил эшитиш аппарати прототипини яратди. Эшитиш қобилияти заифлар учун кохлеар қурилма 10 йил хизмат қилиш учун мўлжалланган. Тадқиқот Journal of Micromechanics and Microengineering журналида чоп этилди. Одатда бундай гаджетларнинг микрофони ва батареяси қўшимча равишда бош томонига жойлаштирилади. Мутахассислар аккумуляторнинг 10 йил ишлашга мўлжалланган митти имплант прототипини яратишди. Имплант биомослашувчан пьезоэлектрик материалдан тайёрланган бўлиб, қулоқ пардаси пастки қисмидаги дақиқали ҳаракатларни ўлчайди. Қурилмани ишлатиш учун зарур бўлган электр заряди сиқиш ёки кучланиш натижасида ҳосил бўлади. Имплант ўлчами 3 дан 3 миллиметрга, қалинлиги 200 микрометрга тенг микрофонга эга. У тананинг ўзгарувчан ва нам муҳитида ишлаши мумкин. Олимлар материаллардан бири сифатида қиммат , аммо жуда амалий компонент бўлган поливинилиденфториддан фойдаланганлар. Улар, шунингдек, одам энг секин товушларни ҳам эшитиши учун кучайтиргичларини ишлаб чиқдилар. Ҳозирда тадқиқотчилар кохлеар имплантни ҳайвонларда синаб кўришга тайёргарлик кўрмоқда.

  • 9 Июль, 09:00
  • Батафсил
not found

Жазирама ва саломатлик

Иссиқ ҳаво атроф-муҳит ва саноат муҳитида муҳим хавфли омиллардан биридир. Иссиқ ҳаво юрак-қон томир касалликлари, диабет, руҳий касалликлар ва астмани мураккаблаштириши, шунингдек, бахтсиз ҳодисалар ва айрим юқумли касалликларнинг юқиши хавфини ошириши мумкин. Иссиқ уриши - ўлим даражаси юқори бўлган тиббий фавқулодда ҳолат саналади. ЖССТ маълумотларига кўра, иқлим ўзгариши натижасида дунёнинг барча минтақаларида ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво таъсирига учраган одамлар сони кескин ошиб бормоқда. 2000–2004-йилдан 2017–2021-йилгача бўлган давр мобайнида 65 ва ундан катта ёшдаги одамлар орасида иссиқ ҳавоб сабаб ўлим даражаси тахминан 85% га ошган. Тадқиқотларга кўра, 2000 йилдан 2019 йилгача дунё бўйлаб ҳар йили тахминан 489 000 та ҳолатда иссиқликдан ўлим қайд этилган, шундан 45% ҳолатлар Осиё мамлакатларида ва 35% Европа мамлакатларида содир бўлган. Биргина 2022 йилнинг ёзида Европада кунларнинг кескин исиши билан боғлиқ сабабларга кўра 61 672 ортиқча ўлим қайд этилган. Кучли иссиқлик тўлқинлари ўлимга сабаб бўлиши мумкин; 2003 йил июн-август ойларидаги жазирама тўлқин Европада 70 000 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 2010 йилда Россия Федерациясида 44 кунлик иссиқлик тўлқини 56 000 нафар инсоннинг вафотига олиб келган. Иссиқ об-ҳавога сезгирлик физиологик омиллар, хусусан, ёш ва саломатлик ҳолати, шунингдек, атроф-муҳит омиллари, хусусан, касбий фаолият хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий шароитлар сабаб бўлади. Иссиқ ҳаво соғлиққа қандай таъсир қилади? Инсон танасида иссиқлик тўпланиши бир неча омиллар таъсири остида содир бўлади: - тананинг ташқи иссиқлик юки (масалан, юқори ҳарорат, юқори намлик, паст шамол, термал нурланиш манбаларининг мавжудлиги) натижасида метаболик жараёнларда ҳосил бўлган иссиқлик энергиясини олиб ташлашга қодир эмаслиги; - иссиқликни ўзига тортадиган ва иссиқликни йўқотилишига йўл қўймайдиган кийим кийиш; - атроф-муҳитдан ташқи иссиқликни олиш. Бундай шароитда тананинг ички ҳароратини тартибга солиш ва иссиқликни чиқаришга қодир эмаслиги чарчаш ва иссиқ уриши хавфини оширади. Тананинг ўзини совутиш учун сарфлаган қўшимча ҳаракатлари юрак ва буйракларга ҳам оғирлик тушади. Натижада, ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво сурункали касалликлар (юрак-қон томир, нафас олиш тизими касалликлари, руҳий касалликлар ва диабет) асоратлари хавфини оширади ва буйракларнинг ўткир шикастланишига олиб келади. Аввалроқ ёзнинг жазирамасида саломатлик учун нималарни ёдда тутиш кераклиги ҳақида маълумотлар берган эдик. 

  • 8 Июль, 12:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech