12:11 (11.10.2023)

1487

Roche диабетик дистрессни енгиллаштирадиган мобил иловани ишлаб чиқди

Маълумотларга кўра, 1 ва 2-тоифа диабет билан оғриган беморларнинг тахминан 35 фоизида диабетик дистресс даражаси юқори.

Диабетик дистресс — бу умидсизлик, тушкунлик ва чарчоқ ҳисси билан бирга келадиган ўзига хос ҳиссий реакция. Бу ҳар доим ҳам патология эмас, лекин агар у юқори даражада кузатилса, унга айланиши мумкин. Бундан ташқари, диабетик дистресс даволанишнинг муваффақиятига салбий таъсир қилиши мумкин.

Рақамли соғлиқни сақлаш воситалари диабетик дистрессни бир неча усуллар билан енгиллаштириши мумкин: глюкоза даражасини кузатиш ва клиник маълумотларни шарҳлашни осонлаштириш, шифокор билан мотивацион алоқани таъминлаш ва мақсад кўрсаткичларига эришишда ижобий қўллаб-қувватлдаш.

Шундай воситалардан бири Роче компаниясига тегишли mySugr иловаси. Ушбу дастурнинг про версияси яқинда 400 га яқин беморни қамраб олган клиник синовда текширилд. Синовда 1-тоифа, 2-тоифа, шунингдек ҳомиладор бўлган қандли диабет билан касалланган беморлар қамраб олинди. Иштирокчилардан кунлик қондаги глюкоза миқдорини ўлчаш ва натижаларни иловага киритиш сўралган.

Иштирокчиларнинг аҳволини баҳолаш учун одатда диабет билан оғриган беморларда депрессив бузилишлар динамикасини баҳолаш учун қўлланиладиган PAID (Problem Areas in Diabetes Scale-Qandli diabet muammoli hududlar shkalasi ) диагностик шкаласи қўлланилди.

Илова клиник тадқиқот ва ундан кейинги 12 ҳафталик кузатувда қандли диабет билан оғриган беморларда психологик ҳолатини яхшиланишини кўрсатди (гарчи у гликемик назоратни яхшиламаган бўлса ҳам).

Тадқиқотчилар беморларнинг иловадан қониқиш даражаси юқори эканлигини қайд этишди, чунки ундан синов кунларининг 93 фоизида кўрсатмаларга мувофиқ фойдаланилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech