09:01 (15.12.2023)
1479
Тафтса университети ва Гарвард университети қошидаги Висса институти олимлари инсон трахея ҳужайраларидан Anthrobots деб номланган микророботларни яратишди. Ушбу биологик роботлар нейронларнинг ҳаракатланиши ва ўсишини рағбатлантиради.
Роботлар ёши катта инсон ҳужайраларидан генетик модификациясиз яратилган. Тадқиқотчилар шикастланган нейронларга бириктирилган Anthrobotsлар янги кўп ҳужайрали тузилмаларни ҳосил қилиши ва нейронлар юзаси бўйлаб ҳаракатланиб, янги ҳужайралар ўсишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади.
Беморнинг трахеясидаги нормал ҳужайралар ДНКни ўзгартирмасдан, ўз-ўзидан ҳаракатланиши ва зарарланган ҳудуддаги нейронларнинг ўсишини рағбатлантириши ҳайратланарли ва мутлақо кутилмаган. Ҳозир биз шифо механизми қандай ишлашини ва бу тузилмалар яна нима қила олишини ўрганаяпмиз”, - дейди иш муаллифлари.
Инсон ҳужайраларидан фойдаланишнинг афзалликларидан бири беморнинг ўз ҳужайраларидан биоботларни яратиш қобилиятидир, бу эса иммунитет реакцияси хавфини камайтиради. Биоботлар бир неча ҳафта давомида ўз вазифаларини бажариши ва кейин парчаланиши мумкин, бу уларни танадан чиқиб кетишини осонлаштиради. Ушбу кашфиёт шикастланган тўқималарни даволаш орқали организмда терапевтик функцияларни бажара оладиган биоботларни яратишда муҳим қадамдир. -https://involta.media/post/uchenye-sozdali-kroshechnyh-robotov-spasateley-kotorye-vosstanavlivayut-povrezhdennye-kletki