12:43 (29.01.2024)
1217
2023-йилда 670 мингдан ортиқ материаллар, сайтлар ва қонун билан тақиқланган маълумотларга эга алоҳида саҳифалари ўчирилди ёки блокланди, деб хабар қилди Роскомнадзор матбуот хизмати.
Aгентликнинг таъкидлашича, 2022-йилда дори воситаларининг ноқонуний савдоси ҳақидаги маълумотларга эга материаллар сони 21,8 мингтани, 2023-йилда эса 35,3 мингтани ташкил қилган.
“2023-йилда Роскомнадзор тегишли идоралар билан биргаликда қонун билан тақиқланган маълумотларга эга 670 мингта материал, сайт ва уларнинг алоҳида саҳифаларини блоклади ёки ўчириб ташлади”, — дейилади хабарда.
Блокланган ресурслар сони йил сайин ортиб бормоқда. Блокланган ресурслар сони йил сайин ортиб бормоқда. 2020 йилда 6500 та, 2021 йилда 12 мингта, 2020 йилда 20,5 мингта сайт блокланган. 2023 йилнинг дастлабки 2 ойида назорат органлари томонидан 4800 та сайт ёпилган.
73% ҳолатларда Россияда рўйхатдан ўтмаган дори воситаларини сотишни таклиф қилувчи сайтлар блокланган. Яна 13 фоизи рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни, шу жумладан психоактив дориларни сотган. Бошқа ҳолатларда, гиёҳвандлик ва психотроп воситаларни онлайн сотиш ҳақида гап кетган.
Интернетда рухсатсиз савдо қилганлик учун жисмоний шахслар 200 000 рублгача жаримага тортилиши мумкин, юридик шахслар учун - 6 миллион рублгача. Гиёҳванд моддалар икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлса, жавобгарлик янада ортади, сотувчига 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.